Мевалар табиий шакарнинг энг яхши манбайи ҳисобланади. Улар витамин ва антиоксидантларга бой. Баъзи мевалар метаболизмни бошқаларига қараганда тезроқ яхшилайди, шунинг учун вазн йўқотиш истагида бўлган инсонлар уларни нонуштада истеъмол қилиши керак.
Айрим меваларни машғулотдан сўнг кучни тиклаш учун истеъмол қилган маъқул. Бошқа меваларни тўқ сақлаши, бироқ вазн орттиришга йўл қўймаслиги учун уйқуга ётишдан олдин, қисқа вақт ичида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Баъзи меваларни эрталаб истеъмол қилган маъқул, чунки улар организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради. Ушбу учта мева нонуштага ажойиб қўшимча бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қуйида келтириладиган мевалар турли хил микроэлементларга бой, улар эса эрталаб организм учун зарур.
Банан
Битта банан тахминан 3 грамм клетчаткани ўз ичига олади, бу миқдор эса кунлик микроэлемент истеъмолининг тахминан 10 фоизини ташкил қилади. Клетчаткага бой парҳез вазн йўқотишни тезлаштириш ва ошқозон-ичак тракти микробиомини яхшилашнинг энг яхши усули ҳисобланади.
Грэйпфрут
Минимал калория ва максимал А, C витаминлари грейпфрутнинг асосий хусусиятлари ҳисобланади. Бундан ташқари, бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, грейпфрут жуда паст глисемик индексга эга. Шу сабабли, у қондаги шакар миқдорида кескин ўзгаришларни келтириб чиқармайди.
Қовун
Қовун кўп миқдорда клетчатка ва сувни ўз ичига олади, шу сабабли у тез ва узоқ вақт давомида организмнинг табиий тозаланишига ҳисса қўшади. 100 грамм қовун 34 ккалдан иборат. Қовуннинг ягона салбий томони шундаки, уни фақат ёз ойларида нонуштага истеъмол қилиш мумкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг