Гўзаллик шайдолари соч билан бирга қошларнинг ҳам қалин ва чиройли бўлишини истайди. Аммо табиат ҳаммани ҳам қалин қошлар билан сийламаган. Хўш, бу ҳолда қандай қилиб қошларни ўстириш мумкин. “Новий очаг” нашри бир нечта тавсияларни синаб кўришни маслаҳат беради.
Ўсма
Ўсма — хантал оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, терини қиздирувчи ва тўқималарда қон оқимини оширувчи хусусиятга эга. Қон билан соч ва тукларнинг ўсиши ва мустаҳкамланиши учун зарур бўлган озиқ моддалар кўпроқ етиб боради. Шарқда бу восита узоқ вақтдан бери маълум. Араб мамлакатларида қизларнинг қошларига туғилганданоқ ўсма суртила бошлайди, шунда қошлар қалин ва қорайиб ўсади. Ўсманинг табиий барглари таркибида сочларга қуюқ ранг берувчи бўёқ мавжуд. Чиндан ҳам ўсма қошларнинг ўсишига ёрдам беради ва бир ойлик доимий фойдаланишдан кейин уларни қалинлаштиради.
Кастор ёғи
Агар табиий ўсмани топиш унчалик осон бўлмаса, дорихонадан арзон восита — кастор ёғини синаб кўринг. Уни қошларга ҳам, киприкларга ҳам қўллаш мумкин. Табиий ёғ сочнинг табиий пигментини кучайтиради, яъни қош бўёғи каби ишлайди. Ягона салбий томони шуки, кастор ёғи жуда суюқ ва қошлар ва сочлардан оқиб кетади. Шунинг учун уни фақат кечаси эски туш чўткаси ёки тоза чўтка ёрдамида қўллаган маъқул.
Қош чўткаси
Қалин қошларни орзу қилган барчага ҳар куни тиш чўткаси билан массаж қилиш тавсия қилинади. Оддий усул: тиш чўткасини оламиз ва қошларни бир оз қизариб кетгунча баландлигига қараб тарашни бошлаймиз. Гап шундаки, гиперемия пайтида қош илдизи қизийди, уйғонади ва қон билан витаминларнинг бир қисмини олади.
Махсус воситалар
Бугунги кунда косметика дўконлари ва дорихоналар киприк ўстирувчи воситалар ва қош учун бўёқлар билан тўла. Улардан баъзилари вазифани жуда яхши бажарадилар, қош қалинлигини оширади, тўкилишни тўхтатади ва ҳатто, узун қилади. Аммо жуда муҳим нюанс бор: деярли барча косметик маҳсулотларда гормонлар мавжуд. Бу шуни англатадики, туклар фақат воситани қўллаш пайтида ўсади, қўшимча таъсирни кутиш бефойда. Аммо, фавқулодда ҳолатлар шароитида бундай воситалар ажойиб ёрдамчидир.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг