14:13 / 24.06.2023
123

Ёғларни парчаловчи, нонуштада истеъмол қилиниши керак бўлган 5 хил озиқ-овқат

Фото: The Voice Mag

Нонуштанинг аҳамиятини бошқача баҳолаб бўлмайди, айниқса, эрталабки таом кун бўйи иштаҳага таъсир қилишини инобатга олинса. Узоқ вақт давомида тўқлик, шу билан бирга метаболизмни яхшилаш ва вазн йўқотиш учун мутахассислар қуйидаги ингредиентлардан нонушта тайёрлашни тавсия қиладилар.

Мукаммал нонушта қандай бўлиши кераклиги ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд. Баъзи экспертлар протеин-ёғли нонушталарни маъқулласа, бошқалари куннинг илк таомини бир финжон қаҳва ва резаворлар билан алмаштиришни маслаҳат беришади. Яна бошқалар куннинг биринчи ярмида ҳамма нарсани ейиш мумкин, деб ҳисоблайди: асосийси, кечқурунгача ўзингизни тартибга келтириб олиш учун вақт борлигидир.

Одатдагидек ҳақиқат олтин ўрталикда. Соғлом ёғ ва оқсиллар нонуштанинг асоси бўлсин. Аммо клетчатка ва пробиотиклар ҳақида унутманг!

Шунингдек, ёғни эритадиган, метаболизмни яхшилашга ёрдам берадиган овқатларни афзал кўришингиз мумкин. Уларнинг кўпчилигида протеин ва бошқа фойдали эрталабки озуқалар ҳам мавжуд бўлади.

Кўк чой

Ким нима дейишидан қатъи назар, эрталабни қаҳва эмас, балки бир пиёла яшил чой билан бошлаган маъқул. Биринчидан, бу ичимлик бошқа маҳсулотлар билан яхшироқ комбинацияланган бўлиб, витамин ва оқсилларнинг сўрилишига халақит бермайди. Иккинчидан, кўк чойда холестеролни камайтирадиган ва териости ёғ тўпланишига таъсир қилувчи кўплаб антиоксидантлар мавжуд.

Занжабил

Агар бир пиёла кўк чойга озгина майдаланган ёки кукунли занжабил қўшсангиз, ичимликнинг таъсири сезиларли даражада ошади. Шу билан бирга занжабил нафақат метаболизмни рағбатлантиради, балки овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради. Овқат ҳазм қилиш трактида дам бўлиш ва бошқа нохуш аломатларнинг олдини олади.

Тухум

Тухум витамин ва аминокислоталарнинг ажойиб манбаидир. Паст калория таркибига қарамай, тухумда жуда кўп миқдорда протеин мавжуд, уларнинг истеъмоли вазн йўқотишни тезлаштиради ва узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Дарвоқе, агар иштаҳангиз очилиб кетса ва уни энг зарарсиз тарзда бостирмоқчи бўлсангиз, тухумни кечаси ейишингиз ҳам мумкин.

Юнон йогурти

Пробиотик ва оқсилларнинг юқори миқдори юнон йогуртининг ягона афзалликлари эмас. Муҳими, унинг асосида ҳам ширин, ҳам мазали нонушта тайёрлай оласиз. Айнан шу каби фойдали хилма-хилликлар зарарли таомларга бурилиб кетмасликка ёрдам беради!

Авокадо

Авакодо таркибидаги соғлом ёғлар ва клетчатка ёғ эритишнинг фаол, асосий компонентлари бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, авокадони истеъмол қилиш, айниқса, қорин бўшлиғида тўпланган ортиқча виссерал ёғларга эга бўлганлар учун фойдалидир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёғларни парчаловчи, нонуштада истеъмол қилиниши керак бўлган 5 хил озиқ-овқат