Рационингизга 6 хил озиқ-овқат қўшиш билан тез орада кўзгудаги аксингизни танимай қоласиз
Диетолог Ҳарлей-Стреет Рианнон Ламберт сизнинг кундалик рационингизга ичак соғлиғини яхшилаш, организмни ёшартириш ва вазн йўқотишни тезлаштиришга ёрдам берадиган 6 хил озиқ-овқат маҳсулотини санаб ўтди. Wday нашри ўша “сеҳрли” маҳсулотлар қайси эканини бир жойга жамлади.
Нозик бўлиш учун парҳезнинг ўзи етарли эмас, сиз организмни соғлом сақлашингиз керак. Соғлом ичак мукаммал овқат ҳазм қилиш, нормал тана ҳолати, гўзал тери ва сержило сочларнинг калитидир. Қуйидаги 6 хил оддий озиқ-овқат организмни осонгина тозалаш ва ёшартиришга ёрдам беради.
Кефир
Бу ичимлик сутдан анча фойдали! Кефир — бу пребиотиклар ва фойдали бактерияларни ўз ичига олган энг харидоргир маҳсулот. Кефир сигир ёки эчки сутидан тайёрланади ва ферментация сигнари ошқозон-ичак трактида зарарли жараёнларнинг пайдо бўлишини олдини олади. Нонушта қилиш учун вақтингиз бўлмаса, бир стакан кефир нафақат очликни бостиради, балки метоболизм бошланиши учун ҳисса қўшади.
Йогурт
Йогуртнинг асосий афзалликларидан бири суяк саломатлигини яхшилашдир. Лекин ҳар доим йогуртдаги ёрлиқни диққат билан ўқинг, чунки баъзи ишлаб чиқарувчилар тирик бактериялари бўлмаган ва шакари кўп маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Соя ловиялари
Бу таом Японияда жуда машҳур: ферментланган соя ловиясидан тайёрланган бўлиб, у ёпишқоқ тузилишга эга. Протеинга бой соя японияликлар орасида энг машҳур нонушта таомларидан бири ҳисобланади.
Японлар кўп йиллар давомида бу таомни ўрганиб чиқди ва соя ловиясини мунтазам истеъмол қилиш билан тўқималарнинг минерал зичлиги ошади ва организм тезроқ тозаланади, деган хулосага келди.
Мисо шўрваси
Бизга япон ошхонасидан келган яна бир таом. Бу шўрвани нафақат тушлик, балки нонушта ва кечки овқат учун ҳам истеъмол қилиш мумкин. Анъанага кўра, мисо соя, гуруч, арпа, буғдой ва кожи қўзиқоринлар — кўплаб фойдали моддаларни ўз ичига олган қўзиқориннинг махсус турини ачитиш орқали тайёрланган хамирдан тайёрланади.
Бу шўрва оқсил ва клечатка манбаи бўлиб, у минераллар ва витаминларга ҳам бой саналади.
Тузланган карам
Тузланган карам нафақат мазали салат, балки пребиотиклардан ташқари клечаткага, темирга, C, B ва К витаминларига бой маҳсулотдир. Вақт ажратиб тузланган карамни ўзингиз тайёрлаган маъқул.
Кимчи
Корейс ошхонасининг аччиқ сабзавотлар, айниқса, карамдан иборат бўлган машҳур салати. Кимчи таркибида овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали бўлган сут кислотаси бактериялари мавжуд. Бу салат К, B2 витаминлари ва темирнинг юқори миқдорига бой бўлгани учун ниҳоятда фойдалидир.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг