00:10 / 05.07.2023
213

Тезда ухлаб қолишингизга ёрдам берадиган “чорак соат” қоидаси

Фото: Marie Claire

Тўшакда у ёндан бу ёнга ўгирилиб ухлаб қолиш учун курашяпсизми? “Чорак соат” қоидаси сиз ҳамма нарсани нотўғри бажараётганингизни кўрсатади ва атиги 15 дақиқада ухлаб қолиш бир оз бошқача йўл тутиш ҳам мумкин.

Экран қаршисида ишлаб ўтказилган, йўлда ёки ташвишлар билан ўтган узоқ кундан кейин ухлаб қолиш осон эмас. Гарчи ухлашни қаттиқ хоҳлаётган бўлсангиз ҳам.

Ухлаб қолиш муаммоси бўладими ёки тўғри уйқу циклини сақлаб бўладими фарқи йўқ — одамларнинг катта қисми керакли даражада ухлай олмайди. Депрессия, ташвиш ва стресс каби омиллар кўпинча одамнинг дарҳол ухлаб қолишига тўсқинлик қилади. Ва аксинча, уйқусизлик шунга ўхшаш оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Уйқусизлик соғлиқ муаммоларига, жумладан, когнитив муаммоларга, депрессияга, диабет ва юқори қон босими хавфининг ошишига ва вазн ортишига ҳисса қўшади.

Кўз очиб юмгунча ухлаб қоладиган даражада чарчаш найранги болаликда ишлаган бўлиши мумкин, лекин балоғат ёшида мия шунчаки ҳушёр бўлишга созланади ва ҳориб қолгунча ишлаш энди ёрдам бермайди. Нима қилса бўлади? Тўшакда “қўйларни бекорга санаш”дан чарчаган бўлсангиз, тезроқ ва самаралироқ ухлаб қолишингизга ёрдам берадиган усул мавжуд.

Фото: Marie Claire

“Чорак соат” қоидаси агар уйқусизликни бошдан кечираётган бўлсангиз, тўшакда уйқуни кутиб шифтга қараб ётишни рад этади. Бунинг ўрнига сиздан 15 дақиқа туришингиз ва чарчаганингизни ҳис қила бошлаганингизда ухлашингиз тавсия этилади. Ва бу чорак соат қоидаси деб аталса-да, соатга ҳар дақиқа қарашингиз шарт эмас. Вақт оралиғини 15 дақиқага баҳоланг ва бу вақтни уйқунгизни келтирадиган нарсаларга сарфланг. Кўзга уйқу илинаётганини ҳис қилсангиз, ётоқхонага қайтинг ва ухлай оласизми ёки йўқ, буни ўйлаб кўринг.

Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати тадқиқотчиларининг фикрига кўра, уйқусизликка чалинганлар тўшагида ухлай олмаганда, улар буни ҳушёр торттирган нуқта билан боғлашни бошлайдилар. Бунинг ўрнига, организмни чарчатадиган нарсаларни қилиш учун ўрнингиздан туришингиз ва афзалроқ бошқа хонага ўтишингиз керак. Тинчлантирувчи мусиқа тинглашга, кўп ҳаракат қилмасдан китоб ўқишга ёки кечаси ухлашингизга ёрдам берадиган овқатларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Мисол учун гилос, банан ва бошқа маҳсулотлар мос келади.

Фото: Marie Claire

Мутахассислар тавсия қиладиган энг муҳим чоралардан бири — бу уйқудан бир неча соат олдин экран қаршисида ишлаш вақтини чеклашдир. Экранлар чиқарадиган зангори нур нафақат ухлашни қийинлаштиради, балки сиз кўрган ҳамма нарса миянгизни тинчлантиришга имкон бермайди. Ҳар кеча бир хил уйқу вақтини белгиланг ва барча қурилмаларингизни камида ўттиз дақиқа олдин ўчиринг. Китоб ўқиш ёки кундалик ёзиш каби тинчлантирувчи  одатлар билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. Шунингдек, бошқариладиган медитация иловасидан фойдалансангиз бўлади.

Шунингдек, ароматерапия организмни чуқур уйқуга тортишнинг ажойиб усулидир. Лаванда, кедр ва ясмин каби ароматлар стрессни енгиллаштиради ва ухлашни осонлаштиради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тезда ухлаб қолишингизга ёрдам берадиган “чорак соат” қоидаси