
Баъзида шундай кунлар бўладики, уйқу сизни чидаб бўлмас даражада ўзига тортади. Хўш, уйқусирашдан қандай қилиб қутулиш мумкин. Қуйидаги тавсияларга амал қилинг.
Аниқ вақтни белгиланг
Уйқуга кетиш ва туриш вақтини режалаштириб олиб, унга амал қилишни ўрганинг. Дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас.
Уйқуга етарлича вақт ажратинг
Бир сутка давомида катта одамлар ўртача ҳисобда 7-9 соат, ўсмирлар эса 9 соат ухлашлари керак.
Жисмоний фаол бўлинг
Мунтазам равишда машқлар яхши уйқу гаровидир. Машқлардан кейинги толиқиш сизга тез ва осон уйқуни келтириб чиқаради.
Шом бўлган вақтда ухламанг
Кунботар пайтидаги бироз ухлаш, кечки пайтдаги ҳордиқ чиқаришингизга таъсир қилади. Кундузги уйқусирашни оширади.
Овқатланиш вақтингизни ҳам тартибга солинг
Овқатланишни мунтазам бир вақтда қилишингиз ҳам уйқунинг бир маромда кечишига таъсир қилади. Уйқуга кетиш олдидан камида 2-3 соат олдин овқатланиш мақсадга мувофиқдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар