Юрак учун парҳез оддий сўз эмас. Бир вақтлар юракка йўл ошқозон орқали ўтади, дейилган ва шундан бери ҳамма бу фикрни ҳеч бир сабабсиз маъқуллайди. Аслида бу қарашда ҳақиқатан ҳам асос бор, парҳез юрак фаолиятига катта таъсир кўрсатади, деб ёзади “Woman.ru”.
Юрак учун парҳез юрак-қон томир тизими билан боғлиқ мавжуд муаммолар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, шунингдек, ҳар қандай юрак касалликларининг олдини олади.
Юрак учун парҳез нимани англатади?
Юрак учун парҳез — бошқача қилиб айтганда, кардиотрофик овқатланиш — нафақат беморларда юрак касалликларининг белгилари ва ривожланишини камайтиришга ёрдам беради, балки бутунлай соғлом бўлган одамларда юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Кардиологлар кўпинча юрак учун парҳез беморларнинг соғлиғини сезиларли даражада яхшилашга олиб келишини таъкидлайди. Бунинг учун кундалик рационга қандай маҳсулотлар киритилиши ва қайси бири абадий унутилиши керак?
Рациондан нимани чиқариб ташлаш керак?
Кардио парҳезда мумкин бўлмаган маҳсулотлар рўйхати, масалан, қандли диабетга ёки ўт пуфаги касаллигига чалинганлар парҳези каби кўп нарсани тақиқламайди. Бироқ кардиолог беморга тўғри овқатланиш ҳақида, биринчи навбатда, истеъмол қилиш керак бўлган озиқ-овқатларни аниқ айтади.
Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимлик нафақат юрак, балки бутун организмдаги тизимларни ишдан чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун рациондан биринчи бўлиб спиртли ичимликни чиқариш тавсия этилади.
Туз. Кўзга кўринмайдиган туз кристаллари юракка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки юрак-қон томир касалликларининг аксарияти қисман сув-туз балансининг бузилиши туфайли юзага келади. Организмдаги натрий тузлари миқдори меъёрдан ошиб кетиши биланоқ тўқима ва органларнинг ҳужайраларида ортиқча сув тўплана бошлайди, бу шиш пайдо бўлишига олиб келади. Натижада юрак мушаклари ва қон томирларида катта зўриқиш кузатилади. Тузни кунига 5 граммгача истеъмол қилиш лозим, шундагина юракка ортиқча босим бўлмайди. Соф туздан ташқари, анъанавий тузланган маҳсулотлар ҳам рациондан чиқариб ташланиши керак.
Сув. Сув истеъмолини чеклаш уни ичишни бутунлай тўхтатишни англатмайди. Аммо парҳезшунослар томонидан тавсия этилган анъанавий 2,5 литрни унутиш керак бўлади. Кардиологлар суюқликнинг умумий миқдори кунига 1 литрдан ошмаслигини тавсия қилади.
Ёғли маҳсулотлар. Одатда шифокорлар ёғли маҳсулотларни рациондан бутунлай чиқариб ташлашни маслаҳат беради, аммо аслида юрак учун парҳезда алмаштириш тамойилини қўллаш мантиқий ва ёқимлироқ: қўй ва мол гўшти ўрнига парранда гўштини истеъмол қилиш, ширинликлар ўрнига меваларни танлаш мумкин.
Кофеинли ичимликлар. Ҳар қандай кофеинли ичимликлар — қаҳва, энергетик ичимликлар, чой — юрак саломатлиги учун номақбулдир. Бунинг ўрнига минерал сув, мевали ичимликлар, ўсимлик чойларидан ичиш яхшироқ ва фойдалидир.
Юрак саломатлигини сақлаш учун қандай овқатланиш керак?
Калий ва магний. Биринчиси нормал юрак ритмини таъминлайди, иккинчиси — юракни кислородли қон билан озиқлантирадиган қон томирларининг кенгайишига ҳисса қўшади. Калий ўрик, қуритилган олхўри, цитрус мевалар, ёнғоқлар, картошка, гречка, клюквада кўп миқдорда мавжуд. Магнийни денгиз ўтлари, донли нон, ёрма маҳсулотларидан топиш мумкин.
Оқсил. Маълумки, оқсил мушаклар, шу жумладан миёкард учун асосий элементдир. Шунинг учун оқсилга бой кардиотрофик овқатланишда жуда муҳимдир. Оқсил ёғсиз сут ва творог, балиқ ва ёғсиз гўштда мавжуд.
Мураккаб углеводлар. Бу пишириқлар, мураббо ва чипсларда мавжуд бўлган углеводларни англатмайди, балки улар организм учун ҳақиқатан ҳам зарарли ҳисобланади. Соғлом углеводлар дон ва дуккакли экинларда мавжуд.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг