22:00 / 20.11.2023
154

Зерикиш ва мотивация етишмаслиги билан курашишнинг самарали 5 усули

 
 
Фото: Getty Images

Қуйидаги синалган тавсиялар самарадорликни оширади, шунингдек, шахсий ва касбий ривожланишга ёрдам беради.

Ҳамкасблар билан кўпроқ ҳамкорлик қилинг

Ўзингиз алоҳида ишлаб ўтирсангиз, ҳеч кимни кўрмайсиз. Фақат ўзингиз масъул бўлган вазифаларни бажарсангиз, бошида сизни илҳомлантирган компания миссиясини унутасиз. Яна ортиқча нарса қилиш мумкин эмасдек туюла бошлайди.

Натижада ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз, ўз-ўзидан имкониятларингиз чекланади. Бунинг олдини олиш учун ҳамкасблар билан кўпроқ мулоқот қилиш муҳим.

Агар жамоани бошқараётган бўлсангиз, шундай атмосферани яратишга ҳаракат қилинг. Иштирокчиларни қайта гуруҳланг, мулоқот тарзингизни ёки офис маданиятининг баъзи элементларини ўзгартиринг, шунда одамлар биргаликда ишлашга чинакам рағбатлантиради. Ҳамкорлик компаниянгиз маданиятининг асоси бўлсин.

Агар оддий ходим бўлсангиз, турли имкониятларни қидиринг: ҳамкасбларингиз билан қизиқарли нарсалар яратинг, ёрдамингизни таклиф қилинг, муҳокамаларда қатнашинг. Бу келажакда давом этиши мумкин бўлган ҳамкорлик сари қадам бўлиши мумкин.

Бошқаларнинг тажрибасидан илҳом олинг

Эҳтимол, сиз аниқ бир нарсага эришмоқчисиз, лекин буни амалга ошириш учун сизда мотивация ёки билим етишмайди. Сизга керак бўлган кўникмалар ва маълумотларга эга бўлган одамни топинг. Бу сиз билган одам ёки ўз соҳангизда кўп эшитган таниқли мутахассис бўлиши мумкин.

Унинг мастер-классига боринг, шахсан мулоқот қилинг ва иложи бўлса, унинг ҳаракатини кузатинг. Ҳеч бўлмаганда ишингиз билан боғлиқ бўлган тадбир ёки маърузада қатнашинг.

Бу энергия, мотивация ва янги ғоялар беради.

Агар ҳамкасбларингиз билан борсангиз, натижа янада яхши бўлади. Ким билади, балки умумий илҳом ишлашга янги ёндашувларни топишга ва биргаликда ниманидир ўзгартиришга туртки берар. Нима бўлганда ҳам бу дунёқарашингизни кенгайтириш одатий фаолиятингизга бошқача қарашга ундайди.

Маслаҳат ва илҳомланиш учун китоблар ўқинг

Биз ўйлаб топадиган ғоялар тўғридан-тўғри ўзлаштирилган маълумотларга боғлиқ. Шунинг учун, агар ўзингизни тўхтаб қолгандек ҳис қилсангиз, китоб ўқинг. Бу ажойиб илҳом манбаи. Натижада янги ғоялар, ечимлар ва фикрларга эга бўласиз.

Соҳангиз билан боғлиқ бўлган муаллифлар китобларини қидиринг, чунки улар ҳам сиздек бир хил нарсалар ҳақида кўп ўйлашган.

Ўзгаларнинг фикр-мулоҳазаларига қизиқинг

Бу ишингизга бошқа нуқтаи назардан қарашга ёрдам беради. Менежерингиз ёки жамоангиз аъзоларидан фикр-мулоҳазаларини сўранг, шунда сиз қандай вазифаларга эътибор қаратишингиз ва қандай янги мақсадлар қўйишингиз кераклигини кўрасиз.

Мақсадларга эга бўлиш касбий ривожланиш ва ишдан қониқиш учун жуда муҳимдир. Бу зерикиш ва мотивация етишмаслиги билан курашишга ёрдам беради.

Ўзингизга мос ҳобби топинг

Агар бир хил иш билан шуғуллансангиз, вақт ўтиши билан зерикиб, мотивациянгиз тушиб кетади. Шунинг учун ўзингизни қизиқтирган бошқа нарсалар билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. Масалан, янги севимли машғулот.

Агар севимли машғулот билан шуғуллансак, ҳаёт янада қизиқарли бўлади ва ўзимизни бахтли ҳис қиламиз. Дам олиш ҳамда энергия туфайли янада яхшироқ ва завқ билан ишлаймиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Зерикиш ва мотивация етишмаслиги билан курашишнинг самарали 5 усули