11:10 / 28.11.2023
95

Ҳар бир аёл спорт билан шуғулланиши муҳимлигини исботловчи 10 та сабаб

Ҳар бир аёл спорт билан шуғулланиши муҳимлигини исботловчи 10 та сабаб

Спорт билан мунтазам шуғулланиш нафақат қоматнинг гўзал бўлиши, балки соғлиқ, ўзига ишонч ва ҳатто ижтимоий фаоллик билан ҳам боғлиқ.

 
Фото: Getty Images

Жисмоний саломатлик яхшиланади

Мунтазам жисмоний машқлар юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, чидамлиликни оширади ва вазнни назорат қилишга ёрдам беради. Жисмоний фаоллик кўплаб касалликларнинг олдини олади.

Психологик афзаллиги

Машқ қилиш эндорфинлар — “бахт гормонлари” ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, бу стресс ва депрессияга қарши курашнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Ижтимоий алоқалар

Спорт одамларни бирлаштиради. Машғулотлар давомида ҳамфикрлар билан танишасиз, бир-бирингизни қўллаб-қувватлайсиз. Бу эса ижтимоий муносабатларда муҳим рол ўйнайди.

Когнитив функцияларни ривожлантиради

Машқ қилиш нафақат жисмонан соғлом бўлишга ёрдам беради, балки мияни ҳам фаоллаштиради.

Фото: Getty Images

Ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва иш самарадорлигини оширади

Жисмоний мақсадларга эришиш ўзингизга ва кучли томонларингизга ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Уйқу сифатини яхшилайди

Мунтазам жисмоний фаоллик тезроқ ухлашга ёрдам беради ва уйқу сифатини яхшилайди. Натижада инсонда хавотир ҳисси йўқолиб, ўзини хотиржам ҳис қилади.

Қариш жараёнини секинлаштиради

Ўртача ва мунтазам жисмоний машқлар ҳужайралар қаришини секинлаштириши мумкин, бу эса ёшроқ кўринишга ёрдам беради. Жисмоний машқлар тўқималар янгиланишини рағбатлантиради ва юқори метаболизм тезлигини сақлайди.

Таянч-скелет тизимини қўллаб-қувватлайди

Юриш, югуриш ва тана вазни ёки оғирлик машқлари каби ўртача таъсирли машғулотлар суяклар, мушаклар ва бўғинларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу уларнинг саломатлиги ва функсионаллигини яхши сақлайди, бу ҳар қандай ёшдаги аёллар учун жуда муҳимдир.

 
Фото: Getty Images

Сурункали касалликларнинг олдини олади

Мунтазам жисмоний машқлар қондаги қанд миқдорини, қон босимини ва холестеринни назорат қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга 2-тоифа диабет, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари каби хасталикларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар бир аёл спорт билан шуғулланиши муҳимлигини исботловчи 10 та сабаб