Кундалик ҳаётда мунтазам равишда истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари кўпчилик ўйлаганидек зарарсиз эмас. Шундай озиқ-овқат маҳсулотлари борки, соғлигимизга зарар етказмаслик учун уларни оқилона истеъмол қилишимиз талаб қилинади.
Қўзиқорин
Фото: Unsplash
Гап ёввойи қўзиқоринлар ҳақида кетяпти деб ўйлашингиз мумкин, лекин ундай эмас. Доимий истеъмол қилинадиган қўзиқоринлар ҳам зарарли бўлиш эҳтимоли юқори. Маълум бўлишича, қўзиқоринлар ўзида заҳарли моддаларни тўплашга мойил. Қўзиқорин қанчалик катта бўлса, шунчалик зарарли бўлади. Шунинг учун ҳаддан ташқари етилган қўзиқоринларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки оқсил парчаланадиган маҳсулотлар хавфли ва заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Картошка
Фото: Unsplash
Картошкада одам учун хавфли бўлган соланин (заҳарли кимёвий бирикма) мавжуд. Агар сиз картошкада бир оз бўлса ҳам яшил доғларни кўрсангиз уни ташлаб юборганингиз маъқул.
Помидор
Фото: Unsplash
Помидорда ҳам картошка каби зарарли моддалар мавжуд. Соланин кўнгил айниши, қусиш ва ҳатто галлюцинацияга ҳам олиб келиши мумкин. Аммо фойдали хусусиятлари ҳам йўқ эмас. Яшил помидорлардан эҳтиёт бўлишингиз керак. Пишган помидорда соланин даражаси нисбатдан камроқ бўлади.
Ловия
Фото: Unsplash
Нима учун ловияни узоқ вақт пишириш кераклигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, унинг таркибида одам саломатлиги учун хавфли бўлган кўп миқдорда фитогемоглютинин мавжуд. Ундан ловияни 7-12 соат сувда сақлаш ва узоқ вақт пишириш орқали қутулишингиз мумкин. Пиширишдан олдин сувни янгилашни унутманг.
Кешью ёнғоғи
Фото: Unsplash
Кешью — кўпчиликнинг севимли ёнғоғи бўлиб, жуда фойдали ҳисобланади. Фақат уни хомлигича истеъмол қилиш терида аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Супермаркетлардаги қадоқланган кешьюдан ташвишланманг, уларга махсус ишлов берилган бўлади. Лекин чинакам хом ёнғоқлардан тийилган маъқул.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг