Баъзан ишдаги ҳисоботлар ва бошқа шошилинч ишлар одамларнинг эрталабдан кечгача оёқ чигилини ёзмасдан, нотўғри ҳолда ўтиришга мажбур қилади. Бу жиддий хавотирларга сабаб бўлиши мумкинми?
Ортиқча вазн ва сурункали стресс
Тинчгина бир жойда ўтиришнинг нима ёмон томони бор? Маълум бўлишича, инсон узоқ вақт ҳаракатсиз бўлса, тана фаол равишда кортизол ишлаб чиқара бошлайди.
Бир жойда доимий ўтириш стресс гормонининг юқори даражаси туфайли тезда ортиқча вазн тўпланишига ва семиришга олиб келиши мумкин.
Умуртқа поғонасининг эрта қариши
Ҳа, жисмоний ҳаракатсизлик умуртқа поғонасининг эрта қариши учун масъул омиллардан биридир. Ўтирганимизда асосий юк тос суяги ва орқа мия устига тушади, натижада интервертебрал дискларда кучли босим юзага келади.
Бундан ташқари, биз кўпинча нотўғри ҳолатда эканлигимизни сезмаймиз: бир вақтнинг ўзида эгилиб, бир елкани ёки иккаласини ҳам кўтарамиз... Бундай ҳолатларда орқа мушаклар ишлашни тўхтатади, позиция зарур ёрдамни йўқотади. Ўрнимиздан турганимизда ҳам эгилиш одатий ҳолга айланади.
Шуни эсда тутиш керакки, умуртқа поғонаси тана тиргаги ҳисобланади. У барча ички органлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Иш стулида ўтирганингизда иложи борича ҳолатни тез-тез ўзгартириб туринг, яхшиси, юрган маъқул.
Фото: “Новый очаг”
Бўйиндаги доимий зўриқишлар
Кўпчилигимиз иш жойда ноқулай ҳолатда ўтирамиз: елкалар кўтарилади ва бош олдинга сурилади. Бу ҳолатда бўйин мушаклари қисилади ва ортиқча зўриқиш пайдо бўлади. Бу эса умуртқа поғонаси қисилишига олиб келиши мумкин.
Бир жойда узоқ вақт ўтириш умуртқа артерияларда ҳаракатсизликка, миянинг қон таъминоти ёмонлашишига олиб келади.
Мушаклар аста-секин заифлашади
Бу гиподинамияга олиб келади. Қориннинг ён мушаклари, шунингдек, тос соҳаси биринчи бўлиб активлигини йўқотади. Натижада бўшашган мушаклар умуртқа поғонасини яхши ушлолмайди.
Қандли диабет ривожланиш эҳтимоли
Қандли диабет ва гиподинамия ўртасида қандай боғлиқлик бор? Гап шундаки, ишламайдиган мушаклар ишлайдиганларга қараганда камроқ инсулин сарф қилади, ошқозон ости бези эса фаолиятини тўхтатмайди. Шундай қилиб, диабетга мойиллик кучаяди.
Юрак-қон томир касалликлари хавфи
Юрак ҳам мушак эканлигини унутманг. Жисмоний ҳаракатсизлик юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши учун хавфли омилдир. Бу ерда ҳам занжирли реакция бошланади: пассив турмуш тарзи туфайли мушаклар заифлашиши, қон етказиб беришнинг ёмонлашиши ва томирлар тонусининг пасайишига олиб келади.
Варикоз томирлари кенгайиши хавфи
Бир жойда ўтириш билан оёқларда қон айланишининг ёмонлигидан азият чекамиз. Бундан ташқари, кўпчилигимиз бир оёғимиз билан ўтирамиз. Бу ҳолатда тизза остидаги вена қисилади ва қон маълум жойларда туриб қолади.
Хавотир ва депрессияга мойиллик
Жисмоний машқлар билан шуғулланмайдиган одамлар депрессия ва хавотирга кўпроқ мойил эканлигини биласизми? Охирги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳаракатсиз турмуш тарзини олиб борадиган одамларда ижобийлик ва бахт гормонлари — эндорфин ва серотонин кескин камайиб кетади.
Уйқу билан боғлиқ муаммо
Уйқусизлик, ёмон ва узуқ-юлуқ уйқу, даҳшатли тушлар... Булар ҳам ҳаракатсиз турмуш тарзининг натижасидир. Кун давомида бир жойда ўтириб чарчаган танангиз кечқурун тўлиқ дам олиш ва тинчланишга куч тополмайди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг