Фото: Shutterstock
Кеч овқатланиш зарарсиздек бўлиб туюлиши мумкин, лекин кеч овқатланишни яхши кўрадиганлар билмаган ҳолда хавфли патологияни ўзларига яқинлаштиради.
Француз олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда 100 мингга яқин инсон иштирок этади. Уларнинг ҳар бири иш ва дам олиш кунларида овқатланиш вақтини белгилаб борадиган озиқ-овқат кундалигини тўлдиради. Кузатишлар 7 йил давом этиб, шу давр мобайнида 2000 дан ортиқ юрак-қон томир касалликлари қайд этилади.
Олимлар соат 21:00 дан кейин овқатланадиган инсонларда 20:00 гача овқатланадиганларга қараганда инсульт ёки вақтинчалик ишемик касаллиги (мини-инсульт) 28 фоизга кўпроқ бўлганини аниқлайди.
Фото: Shutterstock
Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар натижалари озиқ-овқатнинг кеч ҳазм бўлиши қондаги қанд миқдори ва қон босимини сезиларли даражада ошишига олиб келишини кўрсатди. Вақт ўтиши билан қон томирларига зарар етказиши мумкин, шунингдек, юрак хуружи ва инсультга сабаби бўладиган тромб пайдо бўлиш хавфини оширади.
Тадқиқотчи доктор Бернар Сроурнинг таъкидлашича, бугунги кунда тиғиз иш жадваллар билан банд бўлсак-да, кечки овқат вақтини тўғри танлаш юрак саломатлиги учун жуда муҳимдир. Шу билан бирга, юрак-қон томир касалликлари ва овқатланиш вақтининг бузилиши асосан тадқиқотда иштирок этган аёлларда қайд этилган.
Фото: Shutterstock
Организмнинг яхши ишлаши ва юрак саломатлигини сақлаш учун озуқа таркибида асосини картошка, нон, гуруч, макарон ва бошқа крахмалли углеводлар бўлиши лозим. Ҳар куни ҳар хил мева ва сабзавотлар, шунингдек, 30 грамм клетчатка истеъмол қилиш лозим. Қолаверса, сут маҳсулотларини ёки уларнинг муқобилларини (масалан, соя ичимликлари) истеъмол қилишни, шакар ва ёғ миқдори паст бўлган маҳсулотларни ва етарли миқдорда дуккакли, балиқ, тухум ва гўшт истеъмол қилишни унутманг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."