Кун давомида мия саломатлиги ҳақида атиги бир неча дақиқа ғамхўрлик қилиш, ментал саломатлигингизга эътибор қаратиш ва ички ҳолатингиз устида ишлаш ўзингизни яхшироқ ҳис қилишингизга ёрдам беради.
Бамайлихотир таомланинг
Овқатланаётган вақтда иш ҳақидаги эслатмаларни ва фикрларни хаёлингиздан чиқариб ташланг. Шошилманг — бу дақиқаларни айни лаҳзани ҳис қилиш ва овқатдан роҳатланиш учун ишлатинг. Бу миянинг дам олишига ёрдам беради.
Телефон ва бошқа гаджетларни четга суриб қўйишни унутманг. Овқатланишга диққатни қаратинг: секин чайнанг, таом ҳиди ва таъмини ҳис этинг.
Сайрга чиқинг
Ўзингизга кун давомида танаффус бериб, кўчага чиқинг. Тадқиқотларда юриш ташвишни пасайтириб, кайфиятни кўтариши исботланган. Бундан ташқари, шошилмай қилинадиган сайр ҳис-туйғуларингизга эътибор қаратиш имконини беради. Агар фақат тушлик пайтида юриш имкониятингиз бўлса, бунга 15-20 дақиқа вақт ажратинг.
Яқинларингиз билан гаплашинг
Севимли инсонингизга қисқа хабар юборинг, тушлик вақтида ота-онангиз билан қўнғироқлашинг ёки дўстларингиз билан мулоқот қилинг. Яқин инсонларингиз билан алоқа қилиш окситоцин гормони даражасини кўтаради, бу эса стрессни камайтиради ва ўзимизни яхшироқ ҳис қилишимизга ёрдам беради.
Агар офисда ишласангиз, ҳамкасбларингиз билан гаплашинг. Ёқимли мулоқот эндорфин ва дофамин даражасини кўтаради, улар ҳам яхши кайфият учун жавобгардир.
Севимли подкастингизни тингланг
Севимли подкастларингизни танланганлар рўйхатига қўшиб қўйинг ва уларни иш куни тугашига яқин ёки уйга кетаётган пайтда тингланг. Бу кайфиятни кўтаришга ва оила билан учрашишдан олдин диққатни бошқа томонга қаратишга ёрдам беради.
Иш куни тугашини англатувчи одатлар ўйлаб топинг
Ҳамма ҳам иш билан шахсий ҳаёти ўртасида аниқ чегарани белгилай олмайди, айниқса уйдан ишлаганда. Кун охирида иш режимидан чиқишга ёрдам берадиган махсус одатлар ўйлаб топинг. Мутахассислар бир неча вариантларни таклиф қилади:
- ҳамкасбларингизга иш кунингиз тугаганини хабар қилиш;
- “стрессни ювиб ташлаш” учун душ қабул қилиш;
- бир стакан сув ичиш;
- беш дақиқага ижобий мусиқа тинглаш.
Бундай оддий ҳаракатлар мияга бугунги иш куни тугатилганини англатувчи сигнал сифатида хизмат қилади, демак, энди иш ҳақида ўйлашни тўхтатиш вақти келган.
Дам олишни режалаштиринг
Етарли даражада дам олаётганингизга ишонч ҳосил қилишнинг энг тўғри усули — кичик танаффусларни режалаштиришдир. Кунлик жадвалингизга камида бир неча дақиқалик дам олиш вақтини киритинг.
Масалан, эрталаб қўшимча бир соат ажратиб, уни бутунлай ўзингизга бағишланг ёки 11:00 дан 11:15 гача бўлган вақтни чой ичиш ва қисқа танаффус учун ажратинг.
Технологиялардан фойдаланишни чекланг
Кейинги сафар қисқа танаффус керак бўлганда, гаджетлардан фойдаланиш ўрнига қўлингизга дафтар олиб, ўйларингизни ёзиб олинг ёки телефон ва ноутбук талаб этилмайдиган ҳобби, масалан, тўқиш билан шуғулланинг. Бу мия учун қайта юклаш имкониятини яратиб, сизга иш ва ижтимоий тармоқлардан дам олиш имкониятини беради.
Жисмоний машқлар қилинг
Жисмоний фаолият ҳар доим яхши, айниқса вақтингизнинг катта қисмини компьютерда ўтказсангиз. Ишда ошхонада навбат кутаётганда бўйнингизни чўзиб ёки бошингизни айлантиринг. Вақти-вақти билан столдан туриб, қўлларингизни олдинга-орқага силтанг ёки бармоқларингиз полга теггунча эгилиб туринг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди