Фото: Life Nut
Статистик маълумотларга кўра, дунёдаги ўлимларнинг асосий сабабларидан бири юрак-қон томир касалликлари ҳисобланади. Уларнинг аксарияти ўз вақтида эътибор берилмаган ва даволанмаган юқори қон босимидан келиб чиқади.
Қон босими баъзан ошиб турадиган инсонлар доим ҳам кимёвий препаратлар билан даволаниши шарт эмас. Табиат инъом этган табиий маҳсулотлар орасида узум қоқиси — майиз қон босимини нормаллаштириш хусусиятига эга. Майиз калийга бой маҳсулот бўлиб, бир оз ошган артериал қон босимини туширишга ёрдам беради.
Агар жисмоний машқларни канда қилмаслик, спиртли ичимликларни чеклаш, чекишни ташлаш ва яхши ухлаш каби соғлом турмуш тарзига риоя қилсангиз, шифокор кўрсатмасига биноан қон босимини кундалик маҳсулотлар ёрдамида меъёрда сақлаб туриш имконияти мавжуд.
Фото: Alamy
Шунингдек, таркибида натрий миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чеклаш ва калийга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш юрак ва қон томир фаолиятига ижобий таъсир этади.
2022 йилда European Heart Journal нашрида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, калийга бой маҳсулотлар (жумладан майиз)ни кўпроқ истеъмол қилган беморларда қон босими меъёрда ва юрак хасталиклари хавфи эса кам бўлади.
Агар сиз майизни яхши кўрмасангиз, қон босимингизни назорат қилишга ёрдам берадиган бошқа калий таркибли озиқ-овқатлар мавжуд. Уларга банан, маракуйя, авокадо, турли сабзавотлар, дуккаклилар ва сут маҳсулотлари киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди