Фото: Getty Images
Табиат неъматларида барча касалликларнинг давоси мужассам. Улар орасида энг кенг тарқалгани ва эътибор қозонгани олмадир.
Олма ҳақида гап кетганда, иккиланмасдан айтиш мумкинки, ушбу мева кундалик рационга киритиш мумкин бўлган хавфсиз маҳсулотдир. Фанда олма меваси ва пўстида мавжуд бўлган биологик фаол моддалар инсон саломатлигини сезиларли даражада яхшилаши мумкинлиги бўйича далиллар мавжуд.
Бироқ олманинг юзлаб фойдали хусусиятларига қарамай, уни куннинг ҳар қандай қисмида истеъмол қилиб бўлмайди. Масалан, кечқурун уйқудан олдин кўнгил бирор егулик тусаганда олма ейиш одати зарарга хизмат қилиши мумкин.
Овқат таркибидаги пектинлар токсинларни зарарсизлантириш ва танадан чиқариб юборишга ёрдам беради. Аммо пектин моддасининг кечаси ҳазм бўлиши мураккабдир. У ошқозоннинг кислота даражасини оширади, тунда қорин безовта бўлишига олиб келади.
Олма истеъмоли учун энг яхши пайт бу эрталабдан бошлаб то тушдан кейингача бўлган даврдир. Кундуз куни пектин моддасига бой бўлган олмани истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширадиган холестерин даражасини камайтиради, ортиқча вазндан халос бўлишни тезлаштиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди