Фото: Marie Claire
Аёллар умри давомида турли гормонал ўзгаришларни бошидан кечиради ва уларнинг тана вазни ҳам ўзгариб туради. Айниқса, менопауза бошлангандан сўнг, тахминан, 45 ёшдан кейин содир бўладиган танадаги ўзгаришлар қорин қисмида кўпроқ ортиқча килограмм тўпланишига олиб келади.
Кексаликка қадам қўяётган аёллар одатда ёшлик даврига нисбатан камҳаракат бўлади. Шунинг учун спорт орқали вазн йўқотиш бу ёшга етиб мураккаблаша бошлайди. Қорин соҳасидаги ортиқча вазнни йўқотиш учун диетологлар кундалик овқатланиш тартибини созлашни ва айрим маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Менопауза белгилари:
- иссиқликнинг қуйилиб келиши, бирдан исиб кетиш;
- тартибсиз ҳайз даври;
- атрофик вагинит;
- ўзгарувчан кайфият;
- когнитив ўзгаришлар;
- танадаги турли оғриқлар;
- уйқу бузилиши;
- тери қуруқлашиши;
- жинсий дисфункция;
- сочларнинг сийраклашиши;
- доимий чарчоқ ҳисси;
- юзда туклар пайдо бўлиши.
Фото: Marie Claire
Менопауза даврида эстроген даражаси камая бошлайди ва қорин бўшлиғида виссерал ёғнинг тўпланишига олиб келади. Виссерал ёғлар ички органлар атрофидаги табиий ёғ тўқималаридир. Улар бир неча сабабларга кўра, жумладан, климакс туфайли ортиб кетади. Аммо фитоэстрогенларга бой парҳез вазиятни яхшилаши мумкин. Танангизда аввалги қулайлик ҳиссини тиклаш учун, биринчи навбатда, қуйидаги маҳсулотларни таомномага киритиш лозим:
- исмалоқ;
- нўхат;
- ловия;
- яшил сабзавотлар;
- ёнғоқлар;
- лакрица илдизи;
- қаҳва;
- қулмоқ (хмель);
- қизилмия илдизи;
- карам;
- соя.
Фото: Marie Claire
Рационга фитоэстрогенларга бой маҳсулотларни киритиш учун углеводларни истеъмол қилишни камайтириш керак. Бунинг учун аввало шакар ва ширинликларга бўлган қарамликдан халос бўлиш лозим. Бундан ташқари, парҳезда етарли миқдорда ўсимлик толалари бўлишига ишонч ҳосил қилинг ва организмдаги эстроген, прогестерон ва бошқа гормонлар даражасини текшириш учун тиббий муассасаларга мурожаат қилинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар