22:00 / 23.11.2024
12

Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради

Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Фото: iStock
Даниянинг Орхус университети олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, одам кўнгилхушлик тарзида ихтиёрий равишда қўрқувни бошдан кечирса, бир мунча вақт ўтгач, яллиғланиш биомаркерлари даражасининг пасайиши кузатилади.

Тажриба иштирокчилари Даниянинг Вейле шаҳридаги «Арвоҳлар уйи» аттракционига борган 113 киши эди. Объектларнинг ўртача ёши 29,7 ёшни, эркаклар ва аёллар нисбати 2:3 ни ташкил этди.

Қўрқув кучини баҳолаш учун тадқиқотчилар юрак уриш тезлигини ўлчади ва иштирокчилардан ушбу кўрсаткични психометрик Ликерт шкаласи ёрдамида мустақил равишда баҳолашни сўради. Яллиғланиш даражасини аниқлаш учун аттракционга боришдан олдин субъектлардан қон олинди ва уч кундан кейин яна қон таҳлиллари олинди. Яллиғланиш даражасининг кўрсаткичи қондаги юқори сезувчанлик С-реактив оқсил миқдори эди.

Тажриба иштирокчилари «Арвоҳлар уйи»да ўртача 51 дақиқа вақт ўтказди, ўртача юрак уриш тезлиги дақиқада 111,1 зарба ва ўртача Ликерт шкаласи қўрқув даражаси 5,4 ни ташкил этди.

Тажрибанинг бошида 22 иштирокчида енгил яллиғланиш кузатилди. Натижада, олимлар аттракционга боргандан кейин уч кун ўтгач, енгил яллиғланиш бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча иштирокчиларда лейкоцитлар ва лимфоцитлар даражаси пасайганини аниқлади. Шундай қилиб, тадқиқот муаллифлари кўнгилочар ёки рекреацион мақсадларда қўрқувга дучор бўлиш инсон иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин деган хулосага келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради