Фото: Тhe Day
Бугунги кунда ҳаётимизни Wi-Fi роутерсиз тасаввур қилиш қийин. Унинг ёрдамида миллионлаб инсонлар масофадан ишлаши таъминланади. Wi-Fi сифати ва тезлиги роутерга, унинг уйда жойлашган ўрнига ҳамда халал берувчи омилларга боғлиқ. Уйда Wi-Fi орқали интернет тармоғига уланишни истаганлар қуйидаги жиҳатларга эътибор беришлари керак бўлади.
Уланиш сифатига роутер ва қабул қилувчи қурилма орасидаги масофа, сигнал йўлидаги турли халал берувчи омиллар таъсир қилади.
Ҳар бир роутер белгиланган маълум квадрат метр қамров ҳудудига эга. Сигнал йўлида тўсиқ ва халал берувчи омиллар қанчалик кам бўлса, тезлик шунчалик баланд ва сифатли бўлади. Шунинг учун роутерни, аввало, диванлар, столлар ва бошқа буюмлардан баландроқда жойлаштириш керак. Одатда Wi-Fi қурилмаси уйга кираверишда, эшик устидаги токчада жойлаштирилади.
Роутердан тараладиган сигналлар магнит чизиқли карталар суст ишлашига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, банк карталари ёки дисконт карталарини роутер яқинида сақлаш тавсия этилмайди, акс ҳолда улар тез фурсатда яроқсиз ҳолга келади. Аммо чип ўрнатилган карталарга Wi-Fi қурилма таъсир ўтказмайди.
Фото: Тhe Day
Автомобиль сигнализация калити, Bluetooth эшитиш гарнитураси ҳамда домофон калити ҳам роутер таъсирида вақти-вақти билан ёмон ишлай бошлаши мумкин. Бундан ташқари, микротўлқинли печдан тарқаладиган тўлқин, ишлаб турган чангютгич ва бошқа моторли майда техника ҳам Wi-Fi сигналини камайтириши мумкин.
Роутерни металл буюмлар билан тўсиб қўйиш мумкин эмас, чунки металл электромагнит майдон энергиясини йўқотади. Айниқса, кўп хонали квартираларда бетон ва ғиштли девордан Wi-Fi тўлқинлари яхши узатилмайди. Шу сабабли уйдаги Интернет яхши ишламаса, провайдерни алмаштиришга шошилмаслик ва юқоридаги хатоликларга йўл қўйилмаганини текшириш лозим.
Фото: Тhe Day
Шунингдек, Wi-Fi роутерни ётоқхонага қўйиш тавсия этилмайди, чунки мунтазам равишда ва узоқ вақт давомида интернет тўлқинлари таъсири остида қолиш оз бўлса-да, нурланиш хавфини туғдиради.
Америкалик олимлар тажриба ўтказганда бир нечта каламушларни ёқилган роутер ёнидаги қафасга қўйишган, натижада кемирувчиларнинг етти фоизида саратон ўсимтаси пайдо бўлган. Бундан ташқари, ҳайвонлар жуда асабий ва ҳаддан ортиқ фаол бўлиб қолган.
Мутахассислар Wi-Fi қурилмасини ойна ортидаги балконга кўчиришни маслаҳат беришади, шунда унинг сигнали барча оила аъзоларига етиб боради ва соғлиқ учун хавфсиз бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Трамп Байденни Украинага ажратилган пулларни ўзлаштиришда айблади
Тошкент автобусларида нақд шаклда тўлов қабул қилиш тўхтатилади
Россия АҚШ билан янги маҳбуслар алмашинувини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди