Оилавий ҳаётда энг муҳими эр-хотиннинг бир-бирини тушунишида. Шунинг учун жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш орқали оилангизни мустаҳкам ва бахтиёр қиласиз. Турмуш ўртоғингизни тўғри тушуниш учун бироз эътиборли бўлиш кифоя — дейди руҳшунос Нигора Шомуродова.
1. Унутманг, эркаклар оилавий можароларга тоқат қилолмайди. Уйга ё ўзингизга бирор нарса керак бўлса, бундан жанжал чиқариш шарт эмас. Шунчаки талабларингизни эрингизга истак, ҳеч бўлмаса, тилак сифатида билдиринг ва суҳбатни «сиз ҳақсиз, фикрларингизни ҳурмат қиламан, фақат мана буни бир ўйлаб кўринг», деб, кўнглингиздагини айтишингиз мумкин. Муомалангизга ҳам кўп нарса боғлиқлигини эсда тутинг.
2. Жуфтингиз билан ҳар бир ишни маслаҳатлашиб амалга оширинг. Мустақил қарорлар чиқарманг. У ўзини оила бошлиғи сифатида ҳис қилишини таъминланг. Агар бирор иш юзасидан эрингиз берган маслакҳат ноўрин бўлса, ақл Билан иш юритинг. Агар унинг «нега мен айтгандек қилмадинг», деб аччиғи келса, у айтгандек қилишга роса уриниб, эплай олмаганингизни, қўлингиздан фақат шу келганини, усиз шуниям эплай олмаганингизни билдиринг.
3. Турмуш ўртоғингизни мақтаб туринг, лекин меъёрни билинг.
4. Жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш учун ўзингизни ҳам ўйланг. Доим унинг кўз ўнгида гўзал бўлиб юринг. Қолаверса, ўз уддабуронлигингизни ҳам намоён этинг. Бу эрингизда «бу менинг хотиним!» деган фахр уйғотсин.
5. Эрим уй юмушларининг барчасини қила олиши керак, деб ўйламанг. Ҳамма эркаклар ҳам мебелни тузатиши, электр ускуналарини созлай олмаслиги мумкин. Устига-устак, жуфтингиз кун бўйи ишлаб, уйга чарчаб келган бўлса, сиз айтган уй ишларини қилишни хоҳламас, бунинг учун уни «қўлидан иш келмайди»га чиқариш ярамайди.
6. Эркакнинг кўнглига йўл топиш учун албатта у билан футбол матчи ёки балиқ овига бориш керак эмас. Шунчаки унинг қизиқишларини ҳурмат қилинг. Бирор байрам баҳонасида унга қизиқишларига боғлиқ совғалар берсангиз, унга қанчалар эътиборли эканингиздан хурсанд бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди