Одамлар орасида энг жиддий парҳезга ҳам риоя қила оладиган кефир ва олма истеъмолининг ўзи билан чекланиши мумкин бўлганлар йўқ эмас. Аммо ҳаммада ҳам бундай ирода бўлавермайди. Парҳез тутиб юрган аксарият кишилар бир оз вақт ўтганидан кейин ширинлик истеъмол қилишни исташи мумкин.
Фото: Freepik
Маълум бўлишича иштаҳани бўғиш хусусиятига эга бўлган ялпиз бу борада сизга ёрдам бериши мумкин.
Ялпизни — (ёғи, чойи ҳатто сақич ҳам бўлаверади) доимий равишда ҳидлаш иштаҳани бўғгани ҳисобига ҳам вазнга ижобий таъсир қилади.
Бу Уилинг университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланган. Унда иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, 5 кун давомида исталган маҳсулотни истеъмол қилган. Бир гуруҳ иштирокчилар иккинчисидан фарқли равишда ҳар икки соатда ялпиз ҳидлаган. Натижага кўра, ялпизни ҳидлаган иштирокчилар бир ҳафта мобайнида бошқа гуруҳдагиларга нисбатан 3485 калорияга камроқ овқатланган, қолаверса улар очлик ҳисси у қадар безовта қилмаганини таъкидлаган. Ушбу тавсия асосан Янги йилдаги базм-у жамшид арафасида айни муддао ҳисобланади.
Маълумот учун, бунинг қандай иш бериши маълум эмас. Лекин тахминларга кўра ялпизнинг ўткир ҳиди мияни бошқа нарсалар, хусусан, очликдан чалғитади.
Олимларнинг яна бир хулосасига кўра, ялпиз мотивацияни ҳам ошириш хусусиятига эга. Иш самарадорлигини ошириши мумкинлиги сабаб ҳам ялпиз билан боғлиқ ушбу тавсияга амал қилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)