Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ҳар доим экологик тоза ва табиий маҳсулотларга эътибор қаратади. Қора, қизил ва сариқ майиз шундай маҳсулотлардан бири бўлиб, у нафақат мазаси билан, балки саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Ушбу мақолада сиз майизнинг фойдалари, унинг таркибидаги ноёб моддалар ва организмга кўрсатадиган таъсири ҳақида билиб оласиз.
Фойдали моддалар ва антиоксидантлар
Майиз углевод, ўсимлик толалари, калий, магний ва темир каби фойдали моддаларга бой. Чорак стакан майизда тахминан 125 килокалория, 32 грамм углевод, 2 грамм клетчатка ва 1 грамм оқсил мавжуд. Унда ҳеч қандай ёғ ва холестерин йўқ. Майиздаги феноллар кучли антиоксидант бўлиб, қанд касаллиги, саратон ва юрак касалликларидан ҳимоя қилади.
Майиздаги клетчатка ичаклар фаолиятини яхшилаш, қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради ва узоқ муддатга тўқ сақлайди, шу туфайли майиз ортиқча вазндан халос бўлиш ҳаракатида парҳез тутаётган шахслар учун мос келади. Бундан ташқари ресвератрол ва флавонол каби антиоксидантлар юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади.
Юрак ва қон томир саломатлигида ўрни
Тадқиқотларга кўра, мунтазам майиз истеъмол қилиш қон босимини пасайтириш, холестерин даражасини камайтириш ва юрак-қон томир касалликлари хавфини туширишга ёрдам беради. Майиздаги калий қон босимни меъёрда ушлайди, ўсимлик толалари холестерин зарраларининг қон оқимига киришидан сақлайди. Асосийси, майиз паст гликемик индексга эга маҳсулот бўлиб, диабетиклар истеъмоли учун рухсат этилади.
Ҳазм тизимига таъсири
Майиздаги пребиотиклар ва фруктолигосахаридлар ичакдаги фойдали бактерияларни озиқлантиради. Улар ич қотишининг олдини олади, ичак фаолиятини яхшилайди ва йўғон ичак саратони хавфини камайтиради.
Мустаҳкам суяклар
Майиз бор, кальций ва магний каби суяклар саломатлиги учун муҳим элементларни ўз ичига олади. Улар суяк тўқималарини шакллантириш ва минераллар зичлигини меъёрда сақлаш учун муҳим ҳисобланади.
Тери саломатлиги
Майиздаги полифеноллар, терининг эластиклигини сақлаб туриш учун зарур бўлган коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Ушбу модда яллиғланишни камайтиради ва терини ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади, бу эса қариш жараёнини ҳамда тери касалликлари хавфини камайтиради.
Энергия ва иммунитет манбайи
Майизда углеводлар кўплиги туфайли энергия ва куч берадиган маҳсулотдир, шу сабабли уни спортчилар тез-тез истеъмол илади. Бундан ташқари, майиздаги ресвератрол номли антиоксидант иммунитетни оширади ва организмнинг инфекцияларга қарши курашишида кўмаклашади.
Камқонликда даво
Майиз таркибидаги темир анемиянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, майизни темирга бой маҳсулотлар билан биргаликда истеъмол қилиш гемоглобин даражасини кўтаради.
Майизни қанча ва қандай истеъмол қилиш керак?
Майиз универсал маҳсулот бўлиб, уни турли бўтқаларга, пишириқларга, салатларга ва ҳатто гўштли таомларига қўшиш ёки алоҳида енгил тамадди сифатида истеъмол қилиш мумкин.
Ҳар қандай маҳсулот каби майизда ҳам истеъмол меъёрларига амал қилиш муҳим. Меъёрга эътибор бериш муҳим: бир киши учун унлик порция тахминан 40 граммни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар