13:05 / 09.02.2025
230

"Бахтлар водийси"даги улкан хазина

"Бахтлар водийси"даги улкан хазина
Дунёдаги энг бой одам бахтлар водийсида яшайди. У абадий бойликлар билан бадавлат. Бу инсон бойликни йўқота олмайди ва бебаҳо хазина ақли ва қалбига қониқиш, саломатлик, ҳаловат бағишлайди. Хўш, бадавлат одам олишга сазовор бўлган бойлик ва воситаларнинг рўйхати нималардан иборат?..

• Мен бошқаларга уни бера туриб, бахтни топаман.

• Мен ҳаётдан белгиланган саломатликни топаман, фақат бу озуқа танамнинг меъёрий зарурати учун амал қилади.

• Мен ҳеч кимдан нафратланмайман, ҳеч кимга ҳасад ҳам қилмайман, аммо бутун инсониятни яхши кўраман ва унга ҳурмат-эъзоз кўрсатаман.

• Мен меҳр-муҳаббат ила астойдил тер тўкиб, меҳнат қиламан, ўз ишимга кўпроқ ўйин улуши қўшаман, шунинг учун ҳеч қачон чарчамайман.

• Мен ҳар куни ибодат қиламан, бойлик тўғрисида эмас, балки донишмандликни қўлга киритиш борасида кўпроқ қайғураман, токи у менга улкан бойликларим, эгаллаган давлатимни англаш, ақл билан бошқариш ва ҳузур-ҳаловат топишимга имкон берсин.

• Мен ҳеч қачон ўзгаларга ҳурматсизлик қилмайман, нописанд муносабатда бўлмайман, ҳеч қачон ҳеч кимга туҳмат қилмайман, буни бирорта сабаб билан ҳам адо этмайман.

• Ҳеч кимнинг менга яхшилик қилишини истамайман, ўзимнинг яхшиликларимни бошқалар билан баҳам кўриш ҳуқуқим бундан мустасно.

• Доимо виждонимнинг розилиги билан яшайман ва у ҳамиша менга нима иш қилишим кераклигини айтиб туради.

• Мен талаб қилингандан зиёд миқёсда моддий бойликка эгаман, чунки зиқналикдан мосувоман ҳамда ҳаётим давомида ижодий фойдаланадиган ўша нарсаларни олишга интиламан.

• Фаровонлигимнинг манбаи мен ёрдам берган, ўзимда борини баҳам кўрган одамлардан иборат.

• Бахт-саодат водийсидаги бойликни пул билан ўлчаш мумкин эмас. У менинг онгимда. Бу бойликни сотиб олиб, ўзлаштириб бўлмайди – ана шундай илғаб бўлмас манбадир. Уни фақат турмуш тарзимни қабул қилган киши олиши мумкин. Мен бу бойликни умрим бўйи яратдим, табиат қонунларини кузатиб, бу қонунларга мувофиқ равишда ўзимда одоб-ахлоқ тизимини ишлаб чиқиб эришдим.

Бахт-саодат водийсидаги инсоннинг муваффақият маслаги муаллифлик ҳуқуқидан ҳимоялангани йўқ. Агар ушбу маслакни қабул қилиб, ўзаро ҳамжиҳатликда яшасангиз, ҳаётни сиз билан ҳисоблашишга, шартларингизга кўнишга мажбур этишингиз мумкин. У сизга янги ва исталган дўстларни жалб этиши ва душманларни қуросизлантириши мумкин. Бу муваффақият маслаги бизнесингизни гуллаб-яшнатиб, касб-ҳунар ёки мартабани равнақ топтириши, уйингизни барча оила аъзоларингиз учун жаннатга айлантириши мумкин. Муваффақиятга дахлдор дунёқараш умрингизни узайтириши ва сизни қўрқувлар ҳамда ташвишлардан озод қилиши ҳеч гап эмас.

Ва энг асосийси шуки, бахт-саодат водийсидаги инсон маслаги сизга донишмандлик олиб келади. У ҳали вужудга келмай туриб, барча шахсий муаммоларни ечишингиз ва ҳаётингизга тинчлик ҳамда қониқиш ҳис-туйғусини олиб киришингиз мумкин.

(Наполеон Хилл китобидан)

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали