15 феврал учун мунажжимлар башорати

15 феврал учун мунажжимлар башорати
Бугун, 15 феврал, ҳиссиётларингиз ҳар хил бўлиши мумкин: кимдир ўзини таҳлил қилиш учун вақт ажратади, бошқалар эса севги соҳасида ўзини кутилмаганда намоён қилади. Мулоқотга очиқ бўлинг, атрофдагилар ҳиссиётларига эътибор қаратинг ва шахсий ҳаётда ташаббус кўрсатишдан қўрқманг.

♈ Қўй
Сиз куч ва қатъиятга тўла бўласиз. Жамоада ишлашга эътибор қаратинг – ҳамкасбларингиз билан мулоқот қилиш ишларингизни янада тартибга солишга ёрдам беради.

Космик маслаҳат: Бошқаларнинг ёрдамини рад этманг.

♉ Бузоқ
15 феврал ўз устингизда ишлаш учун ажойиб кун бўлади. Сиз янги илҳом манбаларини излайсиз. Севги соҳасида эса ёқимли сюрпризлар кутиб турибди.

Космик маслаҳат: Янги нарсалар яратинг, ҳис-туйғуларингизни ифода этинг.

♊ Эгизаклар
Саломатлигингиз ва жисмоний ҳолатингизга эътибор қаратиш вақти келди. Балки турмуш тарзини қайта кўриб чиқиш керакдир.

Космик маслаҳат: Сузиш ҳавзасига ёки саунага ташриф буюринг.

♋ Қисқичбақа
Сиз яқинлик ва қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезишингиз мумкин. Ишда ҳаддан ташқари юклама олишдан сақланинг, дам олишга вақт ажратинг.

Космик маслаҳат: Нафас ростлаш учун озгина бўлса ҳам вақт ажратинг.

♌ Арслон
Ишдаги муваффақиятлар узоқ куттирмайди, аммо жамоавий ишни унутманг. Яқинларингизга ҳам вақт ажратиш муҳим.

Космик маслаҳат: Оилангиз билан вақт ўтказинг.

♍ Паризод
Ғояларингизни бошқалар билан бўлишишдан қўрқманг. Шахсий ҳаётда ташаббус кўрсатиш тавсия этилади – эҳтимол, шеригингизнинг янги фазилатларини кашф қиласиз.

Космик маслаҳат: Ўз ижодингизни намоён қилинг.

♎ Тарози
Можаролардан қочишга ва дипломатия билан ёндашишга ҳаракат қилинг. Ишда ғояларингиз эътироф этилади, шунинг учун уларни бемалол илгари сургин.

Космик маслаҳат: Асабийлашиш ўрнига вазиятни юмшатишга ҳаракат қилинг.

♏ Чаён
Сизни фойдали билим алмашиш мумкин бўлган қизиқарли инсонлар қуршаб олади. Шахсий ҳаётингизда ўзгаришлар бўлиши мумкин – очиқ суҳбат ишонч муҳитини яратади.

Космик маслаҳат: Агар ичингизни нимадир қийнаётган бўлса, суҳбатлашиш вақти келди.

♐ Ўқотар
Саёҳатлар ва саргузаштлар учун энг қулай вақт. Ишда ўз маҳоратингизни кўрсатиш имконияти мавжуд.

Космик маслаҳат: Самолёт чипталарини харид қилинг ёки табиат қўйнига чиқиб келинг.

♑ Тоғ эчкиси
Бугун режалар ва узоқ муддатли лойиҳалар устида ишлаш учун мос кун. Муҳим қарорларни ортга сурманг.

Космик маслаҳат: Ишларни вақтида бажаринг ва муваффақиятга эришасиз.

♒ Қовға
Кутилмаган ҳодисаларга тайёр туринг. Интуициянгиз тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Ишда сизни қизиқарли лойиҳалар кутмоқда.

Космик маслаҳат: Ўзгаришларга тайёр туринг.

♓ Балиқ
Ишда ёзишмалар ва ҳужжатлар билан эҳтиёт бўлинг – фикрларингиз аниқ бўлса, тушунмовчиликларнинг олдини оласиз.

Космик маслаҳат: Ҳар бир гап ва ҳаракат олдидан ўйлаб кўринг.

Бугунги кунда ҳар бир бурж ўз имкониятларини тўғри баҳолаши ва атрофдагиларга ҳушёрлик билан ёндашиши тавсия этилади. Омад сиз билан бўлсин!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар