
Араб хурмоси асрлар давомида инсон саломатлиги учун фойдали деб ҳисобланиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада кенг тарқалган. Ушбу мева Рамазон ойида оғиз очиш учун энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири ҳисобланади.
Бироқ, олимлар олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, араб хурмосини нотўғри сақлаш ва уни ювмасдан истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.
Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари
✅ Яллиғланишга қарши таъсир – Таркибидаги антиоксидантлар организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради.
✅ Ўсимтага қарши ҳимоя – Ушбу мевани мунтазам истеъмол қилиш хавфли ҳужайраларнинг ўсишини секинлаштириши мумкин.
✅ Иммунитетни мустаҳкамлайди – Фойдали моддаларга бойлиги туфайли организмни касалликларга чидамли қилади.
Бироқ ушбу меванинг саломатликка зарар келтириши мумкин бўлган жиҳатлари ҳам бор.
Араб хурмосини нотўғри сақлаш ва истеъмол қилиш хавфлари
1. Хурмо юзасидаги ифлосликлар ва зарарли моддалар
- Хурмолар кўпинча ювилмасдан истеъмол қилинади, аммо улар юзасида турли чанг, ифлосликлар ва зарарли микроорганизмлар тўпланиши мумкин.
- Айрим ишлаб чиқарувчилар мева ташқи кўринишини яхшилаш ва уни узоқроқ сақлаш мақсадида хурмога олтингугурт диоксиди ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов беришади.
- Бундай кимёвий моддалар баъзи одамларда аллергик реакция ва овқат ҳазм қилиш муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.
2. Нотўғри сақлаш натижасида моғорланиш хавфи
- Агар хурмо нам жойда сақланса, у моғорлаб кетиши мумкин.
- Моғор замбуруғлари инсон жигари ва асаб тизимига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
- Бундай заҳарли моддалар организмда тўпланиб, кўплаб касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Хурмони тўғри истеъмол қилиш учун мутахассислар тавсиялари
- Хурмони истеъмол қилишдан аввал уни илиқ сувда яхшилаб ювинг.
- Сақлашда намликдан ҳимояланг, салқин ва қуруқ жойда ушлаб туринг.
- Моғорланган хурмоларни ҳеч қачон истеъмол қилманг.
- Хурмо сотиб олишда унинг таркиби ва сақлаш шартларига эътибор қаратинг.
Араб хурмоси шубҳасиз, жуда фойдали мева, бироқ нотиғри сақлаш ва ювмасдан истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин.
- Хурмоларни ҳимоя қилувчи кимёвий моддалар аллергия ва овқат ҳазм қилиш муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
- Нам жойда сақланган хурмо моғорлаб кетса, инсон жигари ва асаб тизимига хавф туғдириши мумкин.
- Ҳар доим хурмони яхшилаб ювиш ва уни тўғри сақлаш муҳим!
Саломатлигингиз учун хурмодан фойдаланишда эҳтиёткорлик қилинг ва уни тўғри истеъмол қилинг!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар