14:12 / 24.11.2016
22 827

Тишларни уй шароитида оқартиришнинг 4 та усули

Тишларни уй шароитида оқартиришнинг 4 та усули

“Хитрости жизни” нашри зарарланган эмални парвариш қилишда қўл келадиган воситалар рўйхатини келтирди. Аммо шуни ёдда тутингки, эмалингиз яхши ҳолатда бўлса ҳам, ҳозирданоқ профилактика билан шуғулланган маъқул. Ишонаверинг, тишларни қимматбаҳо дорилар ва стоматолог креслосида соатлаб ўтиришсиз ҳам оқартириш мумкин.

Ош содаси

Ош содаси пишириқларда ва кирланган юзаларни тозалашда қўл келиш билан бирга, тишларни ҳам оқартиради. Бунинг учун бироз содани ичимлик суви билан аралаштиринг, паста ҳолига келгач, тиш чўткасига қўйиб (ёки бармоқлар ёрдамида) тишга суринг. Бир дақиқага қолдиринг, сўнг оғизни яхшилаб чайқаб ташланг — кўпроқ вақт қолиб кетса, сода эмални емириб ташлаши мумкин.

Мевалар пўсти

Ҳозиргина банан ёки апельсин еб бўлдингизми? Унда пўстини сақлаб қўйинг: у магний, калий ва марганец каби эмални янгилаш хусусиятига эга минералларга бой. Бундан тиш тозалашда фойдаланинг — майдаланган пўстлоқни тиш пастасига қўшиб юборинг.

Олма сиркаси

Тишингизни ушбу суюқлик билан ишқаланг ва оғизни яхшилаб чайқаб ташланг. Ушбу жараённи бир неча кун давомида такрорласангиз, тишларингиз ярақлаб кетиши турган гап!

Қулупнай ва тузли скраб

Скраблардан нафақат бадан ва юз учун фойдаланиш мумкин, қулупнай, туз ва ош содасидан тайёрланган скраб тишларингизга ажойиб таъсир ўтказади.

Гап шундаки, қулупнай таркибидаги С витамини тишларни сариқ ҳолатга келтирадиган қатламни (налёт) бартараф қилади. Ундаги олма кислотаси эса тишлардаги доғларга қарши курашади. Туз жисмоний скраб сифатида ишлайди, ош содасининг хусусиятлари ҳақида эса юқорида айтиб ўтилди. Скрабни тиш чўткасига кўпроқ қилиб қўйинг ва тишларингизни одатдагидек тозаланг. Скрабни тишларингизда беш дақиқага қолдиринг, сўнг чайиб ташланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларни уй шароитида оқартиришнинг 4 та усули