14:32 / 24.11.2016
39 853

Байрам дастурхони тузаш сирлари

Байрам дастурхони тузаш сирлари

Қандайдир байрам муносабати билан дастурхон тузашга киришмоқчимисиз? Унда буни тўғри ташкил қилиш ва меҳмонларни кутиб чарчаб қолмаслик учун тавсияларимизга қулоқ тутинг.

Таомнома

Авваламбор таомномани яхшилаб ўйлаб олиш керак. Унга асосий классик таомлардан ташқари, бир нечта ноодатий егуликларни ҳам қўшинг. Дастурхонингиздан гўштли яхналар билан бирга, балиқ, товуқ ва сабзавотлар ҳам ўрин олсин, токи меҳмонларда танлов бўлсин ва ҳеч ким оч қолмасин.

Олдиндан тайёрлаш

Зиёфат учун аталган таомларнинг бир қисмини, чунончи, компотлар, пирог ва тортларни бир кун аввал пишириб қўйинг. Шунингдек, салат ва гарнирлар учун тухум ва сабзавотларни ҳам олдиндан қайнатиб олинг, салатларнинг ўзини эса дастурхонга тортиш олдидан тайёрланг.

Куч ва вақтни тежанг

Асосий иссиқ овқат сифатида бус-бутунлигича духовкада пишириладиган таомлардан бирини танлаганингиз маъқул. Шунда ҳам куч ва вақтингиз тежалади, ҳам меҳмонларингиз учун ошқозонга фойдали егулик тайёрланади.

Захира қилинг

Консерваланган тансиқ овқатларни захира қилиб қўйинг: агар овқат меҳмонларнинг барчасига ҳам етмай қолса ёки режалаштирилган овқатлар ўхшамай қолса, улар сизга қўл келиши мумкин. Ёки ўзингиз олдиндан дўлма ёки котлет қиймасини тайёрлаб, музхонага солиб қўйинг, улар ҳам “фавқулодда ҳолатлар”да сизга асқотади.

Осон тайёрланадиган егуликлар

Таомномангизнинг камида учдан бир қисми осон тайёрланадиган ва тез тортиладиган егуликлардан иборат бўлиши керак. Масалан, колбаса ва пишлоқ, гўшт, сабзавотлардан тайёрланган турли ассортилар, бутербродлар.

Ичимликлар — совитгичга!

Зиёфат уюштириладиган куни эрталабдан барча салқин ичимликларни совитгичга солиб қўйинг, уларни бироз ортиғи билан сотиб олган маъқул. Дастурхон безашда керак бўладиган буюмларнинг барчасини олдиндан тайёрлаб қўйинг, қоғоз салфетка ва тиш ковлагич каби майда-чуйдалар ҳақида ҳам унутманг. Башанг дастурхон ва жилоланиб турган идиш-товоқлар байрам шукуҳини юзага келтиради, бу сизга егуликлар тайёрлаш ва мезбонлик ваифаларини бажаришда куч ато этади.

Зиёфатингиз яхши ўтсин! Меҳмонларни нафақат ажойиб дастурхон, балки қувноқ, хушмуомала ва кўп чарчамаган мезбон мулозамати ҳам хурсанд қилсин!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Байрам дастурхони тузаш сирлари