ҚЎЙ
Қўйлар одатда, бир ишни қилишдан қочиш учун ёлғон ўйлаб топаверадилар. У олдиндан шунақанги ёлғонларни қалаштириб ташлайдики, атрофдагилар ундан бирор нимани илтимос қилишдан қўрқадилар. Уларнинг бу баҳоналари ёлғон ёки ростлигини аниқлаш қийин эмас, чунки улар доим мантиқсиз бўлади.
БУЗОҚ
Бузоқлар ёлғонга худди ёш боладек ёндашадилар. Улар ўзларига нисбатан раҳм-шафқат ёки фахрланиш ҳиссини туйишлари учун ёлғонга мурожаат қиладилар. Баъзида ножўя ишларини бекитиш учун ҳам ёлғон тўқийдилар. Эркак Бузоқлар дўстлари билан чойхонада ўтирса ҳам, қўнғироқ қилган аёлига «мажлисдаман» деб юборишдан тап тортмайди.
ЭГИЗАКЛАР
Эгизакларнинг ёлғони шунчаки ўйиндир. Улар бу ўйинда доим ғолиб бўладилар. Улар ўзларининг ҳақлигини исботлаш ёки жазодан қутулиб қолиш учун ўйнайдилар. Эгизаклар ёлғонларини далиллар билан тўлдириб, яхшигина ҳикоя ҳам тўқийдилар. Уларнинг ёлғонини фош қилиш жуда қийин. Сиз ҳатто, унинг гаплари ёлғон эканлигини хаёлингизга ҳам келтирмайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА
Қисқичбақалар камдан-кам ҳолларда ёлғон гапирадилар. Улар фақат ёлғон билан яхшилик қилиш мумкин бўлган вазиятда ёлғон қўллайдилар. Масалан, ёш боланинг мушуги ўлиб қолган бўлса, «мушукчанг қочиб кетибди», деб алдашлари мумкин. Лекин ҳеч қачон ўз фойдаси учун ёлғон гапирмайдилар.
АРСЛОН
Арслонлар моҳирона тарзда алдайдилар. Улар ёлғон ҳикоялари билан ҳатто, атрофдагиларни йиғлатишга ҳам қодир. Улар бу ёлғон ҳикояларини ёдда сақлай оладилар ва шунинг учун ҳам, қовун тушириб қўймайдилар. Бироқ, кибрли Арслонлар ўз фойдаси учун ёлғон гапиришни эп билмайдилар.
ПАРИЗОД
Паризодлар эса, аслида, ёлғонни эплай олмаса-да, баъзида алдаб туришади. Улар ёлғон гапираётганда тутилиб, қизариб, ўзларини фош қилиб қўядилар. Одатда, Паризод-эркаклар ёлғон гапиришга мойилроқ бўлади. Улар ҳатто, ёлғонга эҳтиёж бўлмаса-да, алдаб турадилар. Паризод-аёллар эса, ёлғончиликни ўта пасткашлик деб биладилар.
ТАРОЗИ
Тарозилар ўзларини ўзлари алдашга мойилроқ бўлади. Улар ўзларини «ҳаммаси жойида, ҳаммаси яхши бўлади», деб ишонтира оладилар. Лекин ёлғоннинг бу кўриниши Тарозилар учун турган-битгани зарардир. Бирор ишни битириш учун эса, улар айёрлик ва макрни ишга соладилар. Бу дипломат-Тарози ва адвокат-Тарозиларга жуда қўл келади.
ЧАЁН
Чаёнлар атрофдагиларни бошқариб туриш учун ёлғон қўллаб турадилар. Уларнинг ёлғонини исботлашнинг деярли иложи йўқ. Чунки, Чаёнларнинг фантазия ва дунёқараши кенг. Улар ўзингизни ҳам бемалол ёлғончига чиқариб қўя оладилар. Уларнинг ёлғонига лаққа тушасиз.
ЎҚОТАР
Ўқотарлар бўлар-бўлмасга ёлғон гапираверадилар. Бунинг устига, уларнинг ёлғонлари кўпинча зерикарли бўлади. Улар ёлғонни жойида тўқийдилар, ҳатто, адашиб кетсалар-да, бунинг чин эканлигини таъкидлаб тураверадилар. Улар ҳақиқатдан анча узоқ алдовлар, яъни, лоф уришни яхши кўрадилар. Кейинчалик, гапларидан тонишлари ҳам мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ
Тоғ эчкилари рўйхатда олдинга чиқиб олиш учун ёлғон қўллашга тайёр бўладилар. Чунки, уларда манманлик ва шуҳратпарастлик бор. Эркак Тоғ эчкилари эса, аёлни авраш учун ёлғонни «сув қилиб ичиб юборадилар». Уларнинг ёлғонини аниқлаш осон, чунки алдаётганида, қизишиб кетадилар.
ҚОВҒА
Қовғалар сирлиликни хуш кўради. Шунинг учун улар кўпинча ҳақиқатни охиригача фош қилишни исташмайди. Улар ўзларидан бошқа ҳеч кимга ишонмайдилар ҳам, шу боис ҳам, бошқаларга ўзларининг барча камчилик ва афзалликларини очиқ-ойдин айтиб ўтирмайдилар. Фақат ўзини тинч қўйишлари учунгина ёлғон ишлатиши мумкин. Агар ҳамкасбингиз Қовға бўлса, у ишга келмаслик учун осонгина «бетоб» бўлиб қолиши мумкин.
БАЛИҚ
Балиқларнинг ёлғончилигини уларнинг хаёлпарастликлари билан оқлаш мумкин. Гоҳида улар хаёлини реал воқеликдан ажрата олмай қоладилар. Балиқ-эркаклар эса, туғма эртакчидир. Улар шунчаки «лағмон осиш»ни ёқтирадилар. Чунки, бошқаларнинг диққатини бирозгина торта олиш ҳам уларга ҳузур бағишлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди