
Сайёҳлик ҳаётида аксариятимиз багаж тозалиги ҳақида етарлича ўйламаймиз. Таътилдан кайтиб, чамадонни дарров каравот ёки гилам устига қўйиш одатимиз бўлса-да, микробиологлар буни хавфли эканини таъкидламоқда. Tengri Travel ва Daily Mail нашрлари ёзганидек, замонавий тадқиқотлар чамадон ғилдираклари жамоат ҳожатхонаси ўриндиғига нисбатан 58 баробар ифлос бўлиши мумкинлигини кўрсатди!
Чамадон — микроблар магнити
Аэропорт, кўча, меҳмонхона ва транспортда ғилдираклар турли юзалар билан алоқада бўлиб, кўзга кўринмас патогенлар ва микробларни ўз ичига йиғади. Микробиолог Эми-Мей Пойнтер таъкидлашича, чамадон ғилдираклари ва таги — микроблар учун “қизил йўл”. Сайёҳлар уларни уйига олиб киради ва микроблар гилам, каравот, ҳатто овқатланиш столларигача етиб боради.
Тоза багаж — хавфсиз уй
Микробиологлар “саёҳатчи микроблар”дан ҳимояланиш учун бир қатор содда, аммо муҳим қоидаларни тавсия қилади:
- Чамадонни уйга кирганда махсус тагликка қўйиш ёки ванна хонасида сақлаш, душ қалпоқчаларидан фойдаланиш;
- Ифлос юзалар ва кўлмаклардан узоқроқ юриш;
- Багажни ушлагандан сўнг қўлларни ювиш, чунки тутқичлар ҳам кир бўлади;
- Чамадон ғилдираклари ва асосини антисептикли салфетка ёки совунли латта билан артиш;
- Олинадиган ғилдиракларни иложи бўлса, илиқ сув ва совун билан ювиб туриш;
- Матоли халтачаларни чангютгич ва эритмали юмшоқ чўтка билан моғордан тозалаш.
Бундан ташқари, ҳар сафар саёҳатдан қайтганингизда багаж тозалигига эътибор қаратинг. Акс ҳолда, бир неча кунлик саёҳатдан сўнг уйингизга бактерия ва патогенлар “меҳмон” бўлиб киради.
Сайёҳларга яна бир маслаҳат
2023 йилда Парижда ётоқ каналари эпидемияси кузатилганидан сўнг, мутахассислар меҳмонхонадаги ҳаммом — багаж учун энг хавфсиз жой эканини тушунтирди. Чунки у ерда мато юзалар кам ва микроблар ҳамда паразитлар учун ёқимсиз муҳит.
Zamin.uz таҳририятидан:
Таътил, саёҳат ва хизмат сафарида фақат дам олишни эмас, балки уйга соғ-саломат ва хавфсиз қайтишни ўйланг. Чамадон ва багаж тозалигига эътибор берсангиз, катта муаммолардан осонгина сақланиш мумкин. Уйингиздаги ҳар бир қулайлик ва саломатлик ўз қўлингизда! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар