
Об-ҳаво прогнозлари замонавий технологиялар ёрдамида тобора аниқ бўлиб бормоқда. Бироқ жамоатчилик орасида об-ҳаво хабарлари ҳануз ишончсизлик билан қабул қилинмоқда. Машҳур британиялик об-ҳаво бошловчиси Керол Кирквуд ўзининг 30 йиллик фаолияти давомида бу каби шикоятларга тез-тез дуч келишини айтади. Унинг сўзларига кўра, баъзида ёмғир дейилган кун қуёшли бўлиб чиқади ёки аксинча – бу эса одамларнинг ишончини сўндиради.
Мутахассисларнинг айтишича, ҳозирда бир кунлик об-ҳаво прогнозлари 90 фоиздан ортиқ тўғри чиқади. Бироқ оммавий ахборот воситаларида бу прогнозлар оддий, қисқа ва тезкор тарзда етказилиши керак бўлгани сабабли, барча тафсилотлар тўлиқ тушунтириб берилмайди. Айнан шу нарса айрим ҳолларда нотўғри талқин қилинишига олиб келади.
Метеорология — нозик ва мураккаб фан. “Каос назарияси”га кўра, ҳаттоки 0,01°С даражадаги кичик хато бутун прогнозни ўзгартириб юбориши мумкин. Яна бир муаммо — кичик географик ҳудудлар бўйича аниқлик даражаси паст бўлиши. Масалан, фақат 1 км майдонни қамраб оладиган туман каби об-ҳаво ҳодисаларини олдиндан билиш жуда қийин.
Яқин йилларда сунъий интеллект ёрдамида прогнозлар сифатини ошириш йўлида йирик қадамлар ташланди. Google DeepMind томонидан яратилган АИ моделлари 15 кунгача аниқ прогноз беришга қодир.
Келажакда об-ҳаво фақат “ёмғир ёғади ёки йўқ” деган тарзда эмас, балки “бу ёмғир сизнинг боғингизга, сафарингизга қандай таъсир қилади” деган ёндашувда тақдим этилиши кутилмоқда. Мутахассислар “об-ҳавонинг нафақат қандай бўлишини, балки нимага олиб келишини” тушунтиришни зарур деб ҳисоблаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар