date

Непал 97 тоғ чўққисини икки йил давомида бепул забт этишга рухсат беради

Непал 97 тоғ чўққисини икки йил давомида бепул забт этишга рухсат беради
Непал кейинги икки йил давомида Карнали ва Судурпасчим вилоятларидаги 97 та Ҳимолай чўққисига бепул чиқиш имкониятини тақдим этади. Мақсад — мамлакатнинг энг олис ва кам ривожланган ҳудудларида туризмни ривожлантириш.

Бепул рухсатнома бериладиган чўққилар баландлиги 5 970–7 132 метр бўлиб, уларга кириш қийинлиги сабабли сайёҳлар оқими паст. Сўнгги икки йилда бу тоғларга атиги 68 киши чиққан, 2024-йилда эса Эверестга 421 та рухсатнома берилган.

Непал алпинистлардан олинадиган рухсатномалар орқали катта даромад олади. 2023-йилда бу тушум $5,9 миллионни ташкил этди, шундан 75 фоиздан ортиғи Эверестга тўғри келган.

Ҳукумат бу ташаббус янги иш ўринлари яратиши ва маҳаллий иқтисодиётни мустаҳкамлашини кутмоқда. Аммо ҳудудларда инфратузилма ва транспорт имкониятларини яхшилаш режалари ҳозирча аниқ эмас.

Непал парламенти Эверестга чиқиш учун 7 000 метр баландликдаги маҳаллий тоғни забт этиш талабини жорий этишни муҳокама қилмоқда. Расмийлар фикрича, бепул очиладиган чўққилар бундай тайёргарлик учун идеал ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Непал 97 тоғ чўққисини икки йил давомида бепул забт этишга рухсат беради