date

Бой мижозлар нима учун блогер мутахассислардан қочади?

Бой мижозлар нима учун блогер мутахассислардан қочади?

Ижтимоий тармоқлардаги катта аудитория ҳар доим ҳам муваффақият кафолати эмас. Peopletalk ёзганидек, машҳур интерьер дизайнери TikTok’да миллионлаб кўришларга эга бўлишига қарамай, бой мижозлар уни жиддий қабул қилмаган. Сабаб — уни фақат «TikTok дизайнери» сифатида кўришган.

Муаммонинг ечими пиар орқали топилди. Профессионал пиарчи дизайнер ҳақида Architectural Digest ва Elle Decor каби нуфузли нашрларда мақолалар чиқарди. Бир неча шундай чиқишларданоқ ишларда ишонч ва салобат уйғотган. Чунки:

  • TikTok видеолари тез йўқолади, Stories эса 24 соат яшайди.

  • Мақола эса Google қидувида йиллаб қолади ва СИ тавсияларида қайта-қайта чиқади.

  • Vogue ёки The New York Times каби медиа нашрларда чиқиш эса нафақат ишонч, балки нуфуз белгисидир.

Пиарчи эслатади: медиа чиқиш бир зумда ҳаммасини ҳал қиладиган мўъжиза эмас. Брендда воқеа, янгилик бўлиши шарт. Материал мавзули ва мақсадга мувофиқ бўлиши, шахсий ҳаёт эмас, ютуқлар ва қизиқарли ракурслар — масалан, «Лос-Анжелесда француз услуби» каби — кўрсатилиши керак.

TikTok’ни эса инкор этиш ярамайди. У янги аудитория ва ёш мижозларни жалб қилади. Лекин классик медиа чиқишлар билан уйғунлашганида самара бир неча баробар ортиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Бой мижозлар нима учун блогер мутахассислардан қочади?