25 йил аввал ўғирлаб кетилган йигит миллиардерлардан воз кечиб, ҳақиқий оиласига қайтди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Хитойда 25 йил аввал ўғирлаб кетилган Мей Чжицян ДНК таҳлили ёрдамида ўзининг биологик ота-онаси Мей Сянхуа ва Пан Чанъе билан топишди.
- Миллиардерлар оиласида вояга етган йигит ҳашаматли ҳаётдан воз кечиб, ўзининг ҳақиқий оиласи билан қолишга ва уларнинг бизнесида ишлашга қарор қилди.
- У бу танловини пул инсонни бахтли қила олмаслиги ҳамда ота-онасининг меҳрини ҳис қилгани билан изоҳлади.
Хитойда икки ёшида одам савдогарлари томонидан ўғирлаб кетилган йигит 25 йилдан сўнг биологик ота-онаси билан топишди. Қизиғи, у болалигидан миллиардерлардек ҳашаматли ҳаётда улғайган бўлса-да, ҳақиқий оиласи билан учрашгач, уларнинг ёнига қайтишни танлади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Бу воқеа Хитой фуқароси Мей Чжицян (Mei Zhiqiang) билан содир бўлган. 1997 йилда, 28 ойлик бўлганида, уни мамлакат жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида, уйи олдида ўйнаб юрган пайтида одам савдогарлари ўғирлаб кетишган.
Жиноятчилар болани бошқа оилага сотишган. Бироқ уни сотиб олган оила боланинг жуда озғин ва нимжонлигини кўриб, ундан воз кечган. Кейинчалик Мейни Хитойнинг жануби-шарқидаги Фуцзянь провинциясида яшовчи ниҳоятда бадавлат оила тарбиялаб, ўз фарзандидек вояга етказган.
Бу орада унинг биологик ота-онаси Мей Сянхуа ва Пан Чанъе ўғлини топиш умидида қарийб 25 йил давомида тинимсиз излашган. Улар ҳатто фарзандининг туғилган кунини ҳар йили нишонлаб, бир кун келиб унинг қайтишига умид қилишган.
Ниҳоят, 2022 йил июнь ойида ДНК таҳлили ёрдамида ота-она ва фарзанд ўртасидаги қариндошлик алоқаси тасдиқланган. Шундан сўнг Мей биологик оиласи билан дийдорлашган.
Йигит дастлаб ҳақиқий ота-онаси оддий меҳнаткаш инсонлар деб ўйлаган. Аммо улар ҳам йиллар давомида меҳнат қилиб, катта бойлик орттирган мультимиллионерлар бўлиб чиқишган. Оиланинг меҳмонхоналар учун маҳсулот етказиб беришга ихтисослашган ўз бизнеси ҳам бор эди.
Шунга қарамай, Мей ўзини вояга етказган бадавлат оиланинг ҳашаматли ҳаётидан воз кечиб, биологик ота-онаси билан қолишга қарор қилган. У уларнинг оилавий бизнесида ишлай бошлаган.
Йигит Хитойнинг Jiupai News нашрига берган интервьюсида бу қарорини «Пул инсонни бахтли қила олмайди», деган фикр билан изоҳлаган. Унинг айтишича, биологик ота-онасининг меҳрини ҳис қилгани учун улар билан яшашни танлаган.
Мейнинг отаси эса келажакда оилавий бизнесни бошқаришни ўғлига ўргатиш ва компанияни унга топширишни режалаштираётганини билдирган..
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…