Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!

Маданият1 дақиқа ўқиш2
Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!

Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун, 26 ноябрь куни 70 ёшни қаршилади.

Матёқуб Матчонов 1956 йил 26 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент театр ва рассомлик институтида таҳсил олган. Ўқишни тамомлагач, 1985 йилда «Ёш гвардия» театрида ижодий фаолиятини бошлаган.

Актёр кўп йиллик фаолияти давомида ўзбек кино ва театр санъатида ўзига хос ўрин эгаллади. У турли характердаги образларни маҳорат билан гавдалантириб, томошабинлар эътиборини қозонган. Матёқуб Матчонов «Тилим қурисин», «Снайпер», «Сотқин», «Улфатлар Таиландда» ва «Баҳодир Ялангтўш» каби фильмларда рол ижро этган.

Актёрнинг меҳнатлари давлат ва халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони ҳамда 2016 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. 2026 йилда эса «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлди.

Шунингдек, Матёқуб Матчонов 2026 йил ноябрь ойида Истанбулда ўтказилган VI «Қўрқут ота» туркий дунё кинофестивалида режиссёр Сарвар Каримовнинг «Фарз» фильмидаги ижроси учун «Энг яхши эркак роли» мукофотини қўлга киритди.

Актёрни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва ижодий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз!

Матёқуб Матчонов иштирокидаги қайси фильм ёки образ сизга кўпроқ ёқади? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади
  2. Дунё
    25 йил аввал ўғирлаб кетилган йигит миллиардерлардан воз кечиб, ҳақиқий оиласига қайтди
  3. Техно
    Apple Vision Pro’да сурат ичига кириш имконини берувчи технология намойиш этилди (видео)
  4. Маданият
    Чеченка оиласида қувончли хабар: блогер тўртинчи бор она бўлди (фото)
  5. Фойдали
    Нафас йўлига нарса тиқилиб қолса, сув ичириш мумкин эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
  6. Спорт
    Гукеш ва Синдаров 45+30 вақт назорати ҳамда тайёргарлик ҳақида фикр билдиришди
  7. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max нархлари эълон қилинди
  8. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов нуфузли турнирни ғалаба билан бошлади: Шрейас Роялни мағлуб этди
  9. Спорт
    Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини тиклаши ҳақидаги саволга жавоб берди
  10. Спорт
    Шомуродовнинг «Чорум» дарвозасига урган голи 12-турнинг энг чиройли голи деб топилди