Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди

Фарзанд учун она меҳридан азиз, она учун эса фарзандининг бағридан қимматли неъмат йўқ. Бола қалбидаги меҳр, ишонч ва хотиржамлик аввало она бағрида камол топади.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Н.Р.дан даъвогар С.С.нинг фойдасига бир нафар Р.К. исмли фарзандини олиб бериш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш жараёнида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиларининг амалий кўмаги билан фарзанднинг онаси бағрига қайтиши таъминланди.
Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…