17:37 / 12.12.2016
7 563

Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, ақли йўқлигидан эса – ҳеч ким

Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, ақли йўқлигидан эса – ҳеч ким

Исроил маданияти мажмуини шу заминда яшовчи турфа халқларнинг умумий қарашлари, анъаналари асосида шаклланган қадим ва бой тамаддун жамланмаси ташкил этади. Қадимий иврит тилида битилган кўплаб асарлар, диний китобларда ўз ифодасини топган кўҳна фалсафанинг бир бўлаги бўлмиш халқ мақолларида чуқур маъно-мазмун акс этган. Шу билан бирга, бу ҳикматли сўзлар бироз юмор билан уйғунлашган. Бу эса исроилликлар ҳар бир мавзуга ўзларига хос донолик билан ёндашишлари, ҳар қандай муаммога ҳам енгил ҳазил билан қарай олишларидан далолат беради.

Қуйидаги мақолларда шу жиҳатни кузатиш мумкин.

Пулинг бўлгани бўлмаганидан яхшироқ эмас.

***

Агар муаммони пул билан ҳал қилиш мумкин бўлса, бу муаммо эмас, харажатдир.

***

Худо одамга иккита қулоқ ва битта оғиз берди: кўпроқ эшитсин ва камроқ гапирсин, деб.

***

Шароб ичкари кирса, сир ташқари чиқади.

***

Ширин бўлма, еб қўйишади. Аччиқ ҳам бўлма, туфлаб ташлашади.

***

Олдиндаги серкадан, орқадаги отдан, тўрт томондаги аҳмоқдан қўрқ.

***

Меҳмон ва балиқнинг муҳлати уч кун.

***

Билим кўп жой эгалламайди.

***

Кўр оқсоқнинг тез юрганини кўрибди, буни гунг карга сўзлаб берибди.

***

Ота-она боласига гапиришни ўргатади, болалар эса уларга жим туришни.

***

Узоқдан қараганда ёмон одамнинг ўзи йўқ.

***

Агар аёллар камроқ гапиришганида, эркаклар кўпроқ ишлашган бўларди.

***

Маъноли сукут сақлаш маъноли гапиришдан қийинроқ.

***

Ёмон хотин ёмғирдан ёмон: ёмғир уйга қувса, ёмон хотин уйдан қувади.

***

Худойим! Ўрнимдан туришимга ёрдам бер – йиқилишни ўзим ҳам эплайман.

***

Агар ҳаётинг яхши томонга ўзгармаса, кут – у албатта ёмон томонга ўзгаради.

***

Муҳаббат қанчалик ширин бўлмасин, ундан шарбат тайёрлаб бўлмайди.

***

Қилишга ҳеч иш қолмаганида, буюк иш қилишга чоғланадилар.

***

Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, ақли йўқлигидан эса – ҳеч ким.

***

Қўрқувдан ўлгандан кўра кулгидан ўлган афзал.

***

Тажриба – одамлар ўз хатоларини шундай аташади.

***

Оқарган соч – донишмандликдан эмас, кексаликдан нишона.

***

Қариганида одам ёмонроқ, аммо кўпроқ кўради.

Хуршида АБДУЛЛАЕВА тайёрлади
.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, ақли йўқлигидан эса – ҳеч ким