date

Пошна баландлиги қайси меъёрда соғлом ҳисобланади?

Пошна баландлиги қайси меъёрда соғлом ҳисобланади?

Аёллар кўпинча баланд пошнали туфлиларда ўзини ишончли ва чиройли ҳис қилади. Бироқ мутахассислар таъкидлашича, 10 сантиметр ва ундан юқори пошнада юришни одатга айлантириш соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Бундай пойабзал оёқ шаклини ўзгартириб, турли деформацияларга олиб келиши мумкин. Шу сабабдан ортопедлар бу каби туфлиларни фақат махсус тадбирлар ёки онда-сондагина кийишни маслаҳат беришади.

Баланд пошнанинг асосий хавфларидан бири — яссиоёқликдир. Бу ҳолат нафақат оёқ панжасида, балки бутун оёқ бўйлаб оғриқларни келтириб чиқаради. Илгари фақат пошнасиз пойабзал, айниқса кроссовка ва спорт туфлиларни ҳар куни кийиш яссиоёқликка сабаб бўлади, деган фикрлар бор эди. Аммо замонавий ортопедлар баланд пошналар ҳам худди шундай хавф туғдиради, дея уқтирмоқдалар. Шу билан бирга, ялангоёқ юриш оёқ суяклари ва мушакларининг тўғри ривожланиши учун жуда фойдали ҳисобланади.

Шифокорлар кундалик ҳаёт учун пошнаси 2–4 сантиметр бўлган туфлиларни тавсия қиладилар. Шу билан бирга, пойабзал фаслга мос, оёқ ўлчамига мутаносиб ва қулай бўлиши зарур. Аслида, оёғингиздан кичик туфли кийиш умуман тавсия этилмайди — озгина фарқ ҳам бармоқларни қисиб, турли нуқсонларга сабаб бўлиши мумкин.

Алоҳида ҳолат сифатида ҳомиладор аёллар учун эслатма: уларга 4 сантиметрдан баланд пошнали туфлилар тавсия этилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Пошна баландлиги қайси меъёрда соғлом ҳисобланади?