date

Можаро аслида фойдали: мутахассислар сабабини ошкор қилишди

Можаро аслида фойдали: мутахассислар сабабини ошкор қилишди

Кўпчилик можародан қочишга интилади, аммо мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат табиий ва ҳатто фойдали. Peopletalk‘нинг ёзишича, тортишувлар оила, жуфтлик ёки ҳамкасблар ўртасида яқинликни мустаҳкамлаб, ўзаро тушунишни ривожлантиради.

Психологларнинг таъкидлашича, агар муносабатларда ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаса, бу ташвишга сабаб бўлиши мумкин. Филадельфиядаги Алоқалар кенгаши бош клиник директори доктор Сара Корснинг айтишича, баҳслар одамга ўзини ва бошқаларни яхшироқ тушуниш имконини беради: “Биз кўпинча бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ва фикрларини нотўғри талқин қиламиз, можаро эса буни аниқлашга ёрдам беради”, дейди у.

Қийин мулоқот одамнинг қарашларини аниқлаштириш ёки янгилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, тортишувлар иш жойида ҳам ижобий натижа беради. Мутахассислар бундай вазиятлар инсонларга ўзини хавфсиз ҳис қиладиган муҳит яратишини, бу эса эркин фикр билдириш ва бошқалар билан рози бўлмаслик имконини очишини қайд этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Можаро аслида фойдали: мутахассислар сабабини ошкор қилишди