15:36 / 22.12.2016
12 084

Ҳаммаси мандарин ҳақида!

Ҳаммаси мандарин ҳақида!

Мандарин ҳақида маълумотлар билан танишинг.

- Янги йил арафасида барчага севимли мева – мандаринлар дастурхонимиздан жой олади. Хитойда ушбу цитрус мевани тортиқ қилиш урфга кирган бўлиб, айтишларича бундай совға бахт ва тўкинлик олиб келар экан. Мандарин сўзи эса “олтин” деган маънони англатади.

- Мандаринларни бозор растараларидан харид қилишдан аввал уларнинг номи ва нави билан қизиқинг. Сабаби баъзи турдаги мардаринларни сақлаш муддати 1 ойдан ошса, бошқалариники бундан ҳам кам. “Клементин” дея номланадиган мандарин нави бошқаларига нисбатан энг узоқ вақт бузилмасдан туради. Харид қилганда вазнига эътибор беринг. Сифатли мандаринлар вазни оғир бўлади. Катта, пўстлоғи қаттиқ мандаринлар сувли ва ширин бўлади.

- Мандаринни кучли аллерген мевалар қаторига қўшадиганлар қаттиқ янглишишади. Сабаби тухум, балиқ, икра, ерёнғоқ, креветклар бу борада янаям хавфлироқдир.

- Мандаринлар 3 ёшгача бўлган гўдакларга тавсия қилинмайди. Худди шундай ҳомиладорлик пайтида ҳам бу мевани истеъмол қилмаган маъқул, айниқса, ҳомиладорликнинг охирги ойларида.

- Диетологларнинг фикрича, бу мева дунёдаги энг паст калорияли мевалар турига киради. 100 гр. юмшоқ эти 42 ккал.га эга. Бу эса бир дона бодринг истеъмол қилганга тенг.

- Ортиқча вазндан халос бўлмоқчимисиз? Марҳамат, мандарин истеъмол қилинг. Унинг таркибидаги витаминлар моддалар алмашинувини яхшилаб, ортиқча ёғларни парчалайди, юракни мустаҳкамлайди.

- Мардаринлар ошқозон фаолиятини яхшиловчи пектинларга ҳам бойдир. Кунига истеъмол қилинган 2-3 дона мандарин иммунитетни мустаҳамлаб, шамоллашнинг олдини олади.

- Бу цитрус мева таркибида суяк ва тишларни мустаҳкамловчи кальций ҳамда фосфор, асабни тинчлантирувчи магний, юрак ва буйракни мустаҳкамловчи калий мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаммаси мандарин ҳақида!