Кечга бориб оёқларда оғирлик, толиқиш, увишиш каби белгилар безовта қилса, билингки, оёқларингиз ёрдамга муҳтож. Оёқлар толиққанда фойдаланиладиган массаж, ванна ва бир неча машқларни синаб кўришни истасангиз, қуйидаги усулларга диққат қилинг.
Гимнастика машқлари
Оёқяланг ҳолда хонанинг бир бурчагидан иккинчисига аста юриб боринг. Ҳаракат давомида товондан оёқ учигача секин кўтарилинг. Сўнгра ўтирган ҳолатда оёқларингизни тўғрига чўзинг. Дастлаб оёқ учини қарама-қарши томонга, сўнгра ўзингизга қаратиб чўзинг. Шунингдек, ўтирган ҳолатда оёқларни айланма ҳаракат билан қимирлатинг.
Иссиқ ванна
Оёқдаги толиқишни йўқотиш учун мойчечак (ромашка) гулидан тайёрланган дамлама фойдалидир. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак гулини 1 литр сувга дамлаб, 10 дақиқа қайнатинг. Сўнгра бир оз илитиб оёқларингизни 10-15 дақиқа дамламага солинг. Дамламага озроқ денгиз тузидан солсангиз янада самарали бўлади. Бу каби иссиқ ванналарни бир хафтада 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Уқалаш
Оёқ кафтини товон қисмидан бошлаб айланма ҳаракатлар ёрдамида уқаланг. Сўнгра бармоқларни ички ва ташқи тарафидан бошлаб уқалаб боринг. Оёқни олд қисмини ҳам енгил ҳаракат ёрдамида уқалагач, 10 дақиқага оёқларингизни юқорига текис кўтаринг. Бу машқлар ёрдамида қон айланиши яхшиланиб, оғирлик камаяди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди