Америкалик тадқиқотчилар инсон иммунитети энг муҳим ҳужайраларининг фаоллиги қуёш нури орқали бошқарилишини аниқлашди. Бу замонавий ҳаёт тарзи инсон иммунитетининг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилишини билдириши мумкин. Scientific Reports журналида шу мавзуда мақола чоп этилди.
Тадқиқотлар давомида мутахассислар қуёш нури инсоннинг Т-лимфоцитлари ҳаракатчанлигини кескин кўтаришини, Т-лимфоцитлар эса - инсон иммунитетининг энг муҳим қисми эканини исботлаб беришди. Улар бегона антигенларни ташувчи ҳужайраларни (деярли барча "ёв" ҳужайраларни) излаш, аниқлаш ва йўқ қилишни таъминлашади. Саратон ҳужайралари билан ҳам айнан улар кураш олиб боришади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, қуёш нуридаги кўринувчи кўк ёруғлик билан нурланиш вақтида Т-лимфоцитларда водород пероксиди ҳосил бўлади. У биокимёвий жараёнларни, шу жумладан Т-лимфоцитлар ҳаракатини фаоллаштиради ва бу касалликларни келтириб чиқарадиган "ёв" ҳужайраларини топиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Инсон тараққиёт асрига қадар қуёшдан етарлича кўк рангдаги ёруғликни олган. Бугун эса у деярли ёпиқ иншоотларнинг ичида яшайди, табиийки, бу қуёш нури етишмовчилигига олиб келади. Бу теридаги Т-лимфоцитлар ҳаракатлари ва касалликларни қўзғатувчилар билан курашиш секин кечишидан далолат беради.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар кўк рангдаги ёруғлик билан нурланиш организмга салбий таъсир кўрсатмаса, уни иммунитетида муаммоси бўлган кишиларга нисбатан қўллаш мумкин. Олимлар шунингдек кўзнинг хиралашиши айнан қуёшда кам юришнинг оқибати эканлигини тахмин қилишмоқда. Бир неча ой илгари кўк рангдаги нурнинг жарроҳлик амалиёти вақтида инсон ички органларига зиён етишидан ҳимоялаши ҳам аниқланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди