Уйғонгандан кейин икки соат ичида нонушта қилишнинг фойдаси исботланди

1 дақиқа ўқиш259
Уйғонгандан кейин икки соат ичида нонушта қилишнинг фойдаси исботланди

Инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриш омиллари ҳақида дунёда турли тадқиқотлар ўтказиб келинади. Яқинда олимлар яна бир қизиқарли хулосага келди: уйғонгандан кейин икки соат ичида нонушта қилиш жуда муҳим эканлиги аниқланди.

Тадқиқот маълумотларига кўра, кечиктирилган нонушта инсон организмига салбий таъсир кўрсатиб, умр давомийлигини қисқартириши мумкин. Маълумот берилишича, ҳар бир кечикилган соат инсон учун бевақт ўлим хавфини ўртача 8–11 фоизга оширади, деб хабар берди тадқиқотчилар.

Буюк Британияда ўтказилган синовларда қарийб 3000 нафар кекса киши иштирок этган. Олимлар уларнинг кунлик овқатланиш одатларини таҳлил қилиб, эрталаб овқатланиш вақти билан умр давомийлиги ўртасида аниқ боғлиқлик борлигини қайд этди.

Шу билан бирга, мутахассислар бу хулосани тўлиқ тасдиқлаш учун қўшимча изланишлар зарурлигини ҳам таъкидлашди. Чунки инсон ҳаёти давомийлигига фақат нонушта эмас, балки умумий турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, генетика ва соғлом овқатланиш каби омиллар ҳам таъсир кўрсатади.

Шунга қарамай, овқатланиш соҳасидаги кўплаб мутахассислар уйғонгандан кейин бир ёки икки соат ичида нонушта қилишни қўллаб-қувватлайди. Улар фикрича, бундай одат қондаги қанд миқдорини барқарор сақлайди, метаболизмни фаоллаштиради ва инсоннинг циркад ритмига мос тарзда кунни бошлашга ёрдам беради.

Олимлар олиб борган қўшимча тадқиқотларда ҳам эрта нонушта қонда глюкоза даражасини яхшилаши ва овқатдан кейин организмда муҳим гормонлардан бири ҳисобланган ГПП-1 (глюкагонга ўхшаш пептид-1) реакциясини кучайтириши исботланган. Бу эса организмнинг қанд айланишини яхшилаб, диабет ва шу каби касалликлар хавфини камайтириши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, соғлом ҳаёт тарзини истаган ҳар бир инсон учун эрта нонушта қилиш муҳим қадам ҳисобланади. Кун бошидаги тўғри ва сифатли овқатланиш фақатгина энергия бериб қолмай, балки узоқ умр кўришга ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?