20:35 / 04.01.2017
7 480

Миллиардерлар нима учун хайрия билан шуғулланишади?

Миллиардерлар нима учун хайрия билан шуғулланишади?

Хайрия фаолияти бўйича маслаҳатчи ва ёзувчи Женни Санти бойликка эга бўлишдан кўра, у билан баҳраманд бўлиш инсонга қанчалар фойда келтириши ҳақида фикр юритди, дея ёзади Кун.уз сайти.

“Узоқ йиллар давомида жамиятнинг турли қатламларидаги хайрия билан шуғулланган юзлаб кишиларнинг ғояларини йиғдим – улар орасида ажойиб тадбиркорлар, талабалар, меҳнатни яхши кўрувчи фаоллар, кўнгиллилар ва ҳаттоки кичик ёшдаги болалар ҳам бор эди. Уларнинг барчаси маълум миқдордаги ўз маблағларидан юракка яқин бўлган ниманидир бўлишиш истагида воз кечишган. Уларни кузатгач, сиз ўз пулларингиз билан бўлишсангиз, қалбингиздан нималар кечишини билиб олдим. Демак хайрия мақсадида маблағ берувчи миллиардерлар:

1. Роҳат олади

Мен фаоллар ва хайриячилардан ўз пулларини урушга, турли дори воситаларини жониворларда синаб кўришга қарши ёки инсон ҳуқуқларига боғлиқ тарғибот ишлари билан шуғулланувчи лойиҳаларга беришса, қалбларидан нима кечишига қизиқдим. Фаол ҳаётий позициясига эга бўлган кишилар ўзларини бахтли ҳис қилади ва ғам-ғуссадан азият чекишмайди.

2. Кўплаб ажойиб инсонларни учратиш имкони

MTV асосчиларидан бири Том Фрестон кўнгиллилар иши ҳақида шундай фикрларни билдириб ўтган: «Битта эшик 10 та эшикни очади. Хайрия иши менинг дўстларим сафини ажойиб инсонлар билан янада тўлдирди».

3. Шахсий муаммоларни бартараф этиш мумкин

«Яширин алкоголиклар» гуруҳи иштирокчилари орасида ўтказилган сўровга кўра, уларнинг бошқаларга ёрдам берадиганлари дастур бошланганидан бир йил ўтиб икки маротаба кўпроқ ҳушёр бўлишар экан. Руҳшуносларнинг маълум қилишича, бу «жароҳат олган табиб принципи» деб аталади. Биз бошқаларга ёрдам берганда, ўзимизга ҳам кўмак беришимизни унутманг.

4. Бойроқ бўлиш

Баъзи бир ҳолларда ўз пулларини бемалол берувчи кишилар янада бойиб кетишига гувоҳ бўламиз. Шундай инсонлардан бир нечтасининг ҳикоясини келтирамиз. Асли келиб чиқиши суданлик бўлган британиялик телекоммуникацион магнат Мо Иброҳим: «Ҳамма биз билан ҳамкорлик қилишни истайди. Сизда худди ишонч сертификати пайдо бўлгандек. Кўплаб корхоналар сиз билан иш юритишни истаб қолади», дейди. CNN асосчиси Тед Тернер эса шундай фикрларни билдириб ўтган: «Сахийликни кўрсатиб, сиз ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз. Ҳар доим пулларни шамолга сочиб юборганимдек тасаввур уйғонганида, қандайдир ғайритабиий усул билан янада кўпроқ маблағни қабул қилиб оламан». Хеж-фонд асосчиси, миллиардер Билл Экман эса шундай деган: «Бериш менда даромад олиш ҳиссини келтириб чиқармайди. Мен хайрия фаолияти молиявий даромад келтирганига аминман. Тўғридан-тўғри эмас, балки ҳаётимда учратган кишилар, ғоялар ва турли тажрибалар орқали. Кўплаб дўстларим, шерикларим ва маслаҳатчиларимни айнан хайрия орқали топганман. Уларнинг маслаҳати, фикрлари ва қўллаб-қувватлови жуда ҳам муҳим бўлган. Киши қанчалик кўп берса, унинг ҳаёти шунчалик бойиб бораверади».

5. Ҳаётдан мамнун бўлиш

Экман: «Узоқ йиллар давомида хайрия фаолиятимдан келган руҳий ва эмоционал фойда жуда катта. Бошқаларга қанчалик кўп қилсам, ўзим ҳам шунчалик бахтли бўламан. Ўзгаларга кўмак бериб бахтли бўлдим». Bloomberg асосчиси Майкл Блумберг: «Кишилар ҳаётини ўзгартириш ва натижани ўз кўзим билан кўриш – бу ҳаётда энг катта роҳат келтирувчи нарса. Агарда сиз ҳаётдан лаззат олишни истасангиз – ўзингизда бўлган нарсани бошқалар билан бўлишинг». Миллиардер, хеж-жамғарма асосчиси Жон Арнольд: «Бундан ҳам буюкроқ миссия ва миннатдорлик туйғусини келтирувчи иш йўқдир». Мобил ускуналар дўконлар тармоғи асосчиси Жон Каудуэлл: «Хайр-эҳсон менга пул ишлаб топишдан ҳам кўпроқ роҳат олиб келади. Ростини айтсам, кўпроқ маблағ топиш хайрияга қанча пул қолдиришим сабаб муҳимдир». Миллиардер, хеж-жамғарма асосчиси Том Стейер: «Албатта, бу бизга бахт туйғусини тақдим этувчи ишдир... тушуниш, севиш, қурбон қилиш ва кечириш барча эгоистик туйғулардан юқори туради».

6. Ўзлигини топиш

Маслоу пирамидаси ҳақида эшитган барча кишилар, у инсон талабларининг энг юқори чўққиси – ҳаётдаги ўз ўрнини топиш, деб ҳисоблаганидан хабарлари бор. Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини топиш учун ишлайди. Бироқ, Маслоу 60-йилларнинг охирида ўз моделини якунига етказиб қўйган. Қайта кўриб чиқилган версия кенг жамоатчиликка ошкор этилмади, сабаби Маслоу ўз ишини қайта кўриб чиққанидан сўнг юрак хуружини бошидан ўтказиб, вафот этган. Янги моделда пирамида тепасига шахсий манфаатлардан ташқарига чиқиш қўйилган. Маслоу 1966 йилнинг октябрида шундай деб ёзган: «бошқа кишиларнинг манфаати кўзда тутилган бўлиши керак». Инсон мотивациянинг бу даражасида ўзгаларга хизмат қилиш учун ўз талабларини четга суриб қўяди. Бу ғоялар кўплаб илмий тадқиқотлар билан мустаҳкамланган. Улардан бири 2009 йилда ўтказилган бўлиб, унда немис руҳшуноси Мальте Клар ва америкалик профессор Тим Кассер хайрия ишларига жалб этилган кишиларнинг ҳис-туйғулари юракдан келувчи кўплаб талабларга мос келиши ҳақидаги хулосага келишди. Ўз вақтингиз, пулингиз ёки қобилиятингизни ўзингизга бефарқ бўлмаган нарса билан бўлишишингиз анча енгил кечади ва натижадан мамнун бўласиз. Йўлингиздаги эшиклар ўз-ўзидан очилиб, имкониятларингиз янада кенгаяди ва сиз билан аввал ҳеч ҳам ўйламаган нарсалар содир бўла бошлайди.

Бироқ, минг афсуски ғарб дунёсидаги бойларнинг жуда камчилиги бу ишларнинг Яратганинг розилиги ва ажри учун қилишади...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миллиардерлар нима учун хайрия билан шуғулланишади?