Киприк тўкилишига сабаб бўлувчи омиллар бир нечта. Қуйида ушбу сабаблар ва уларнинг ечимлари билан танишасиз:
Аллергия
Агар киприк тўкилиши туш бўёғи алмашиши билан боғлиқ ёки фойдаланаётган бўёқнинг муддати 3 ойдан ошган бўлса, бу – аллергия.
Бу ҳолатда камида бир ҳафтага тушдан фойдаланишни тўхтатинг. Аллергияга қарши томчи томизинг ва туш бўёғининг синовдан ўтган хилини сотиб олинг.
Қўлни тоза ювмаслик
Тоза ювилмаган қўл орқали ўтган инфекциялар яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради.
Яллиғланиш бошланиши билан барча кўзга суриладиган косметик воситалардан фойдаланишни тўхтатинг ва яллиғланишга қарши дори томизишни бошланг. Агар 2 кундан кейин ҳам ўзгариш сезилмаса албатта шифокорга кўрининг.
Киприкларни қайириш
Киприкларни қисқич ёрдамида қайиришда киприк илдизи зарар кўриши оқибатида ҳам киприк тўкилиши мумкин.
Киприк тўкилишининг олдини олиш учун қисқичлардан фойдаланишни камайтиринг.
Қалқонсимон безнинг касалланиши
Агар киприк тўкилиши соч тўкилиши билан бирга бошланган бўлса, бу қалқонсимон безнинг меъёридан кўп гармон ишлаб чиқара бошлаганини билдиради.
Бу муаммони бартараф этиш учун албатта шифокорга боринг.
Алопеция
Бу касаллик нафақат сочларнинг балки киприк ва қошларнинг ҳам тўкилиб кетиш белгилари орқали намоён бўлади.
Бундай ҳолатда тезликда мутахассис шифокорга мурожаат қилишни тавсия этамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди