11:15 / 10.02.2017
10 856

Озишга ёрдам берадиган донлар аниқланди

Озишга ёрдам берадиган донлар аниқланди

Америкалик парҳезшунослар озиш имконини берувчи ёрмаларни истеъмол қилишнинг энг маъқул усулини маълум қилди. Тегишли тадқиқот American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилди, деб ёзади Дарё нашри.

Муаллифлар фикрича, бутун донли, яъни ишлов берилмаган (янчилмаган ва тозаланмаган) ёрмалар соғлиқ учун энг фойдалиларидир. Улар тана вазнини камайтиришни осонлаштириб, юрак ва қон-томир тизими касалликлари пайдо бўлиши хавфини пасайтиради.

Олимлар саккиз ҳафта давомида 40—65 ёшдаги кўнгиллиларнинг парҳезини кузатиб, шундай хулосага келди. Дастлабки икки ҳафта давомида иштирокчилар ишлов берилган дондан ташкил топган тахминан бир хил маҳсулотларни истеъмол қилди. Шундан сўнг уларни 40 ва 41 кишилик иккита гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳ аввалги парҳезни давом эттирди, иккинчиси эса фақат ишлов берилмаган донларни тановул қила бошлади.

Иккинчи гуруҳ иштирокчиларининг ичакларида нормал pH учун қулай шароит яратадиган бактериялар кўпроқ, яллиғланиш ривожланишига имкон берадиган бактериялар эса камроқ бўлиб чиқди. Бундан ташқари, бутун донли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида ҳар кунлик рационнинг умумий энергетик қиймати тахминан 100 килокалорияга камаяди.

Муаллифлар рационга бутун донли ун, сули ва жигарранг гуручни киритишни тавсия қилади. Ишлов берилган ва ишлов берилмаган донлар ўртасидаги фарқлар шундаки, ишлов берилмаганлари таркибида клетчатка ва микроэлементлар кўпроқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишга ёрдам берадиган донлар аниқланди