17:11 / 19.02.2017
18 074

Соғлиқ учун зарарли одатлардан қандай қутулиш мумкин?

Соғлиқ учун зарарли одатлардан қандай қутулиш мумкин?

Ҳаётимиз майда-чуйдалардан иборат. Одатлар йиғилавериб охирида бизнинг шахсимизни шакллантиради. Бир қарашда сезилмайдиган одатлар ҳам соғлиққа жиддий таъсир етказиши мумкин. "Дарё" нашри энг сезилмайдиган зарарли одатлар ва улардан қутулиш йўллари ҳақида мақола ёзди.

Стрессни кетказиш учун овқат ейиш

Овқатланиш — тинчланиш, чалғиш ва ўзини яхши ҳис қилишнинг энг оддий усули. Бунинг ёмон томони шундаки, стресс пайтида сиз димланган сабзавотларни эмас, балки углевод ёки ёғларга бой бўлган овқатларни ейишни хоҳлайсиз.

Бу одатдан қандай қутулиш мумкин?

Ўзингиз ҳақингизда қайғуринг. Ухланг, дам олинг ва меъёрида овқатланинг.

Алламаҳалгача телевизор кўриш

Кундузи бошқа ишлар билан банд бўлганингиз учун экран қаршисида дам олиш имкониятига уйқу олдидан эга бўласиз ва кеч ухлайсиз.

Бу одатдан қандай қутулиш мумкин?

Телевизорни ухлашдан бир соат олдин ўчиринг. Ва кўрсатув ёки сериалларга қанча вақт сарфлаш мумкинлигини ҳал қилинг. Дам олишга вақт ажратинг.

Ширин қаҳва ичиш

Эрталабки бир пиёла ширин қаҳвадан сўнг қондаги глюкоза даражаси тез кўтарилади. Бунинг оқибатида сиз кун бўйи ширинлик ейишни хоҳлаб қоласиз ва тўғри овқатланиш қоидалари бузилади.

Бу одатдан қандай қутулиш мумкин?

Шакардан воз кечинг ва қаҳванинг ўрнига чой ичишга одатланинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлиқ учун зарарли одатлардан қандай қутулиш мумкин?