Мукаммал прессга эга бўлиш учун кўпчилик бекорга ҳаракат қилади. Ҳеч нарса, эрталабки югуришлар ҳам, ҳатто машқ қилиш залларида доимий шуғулланиш ҳам ёрдам қилмаётганидан шикоят қилади.
Ҳақиқатан ҳам, мукаммал қорин мускулларга қандай қилиб эришиш мумкин? Ҳамма гап, маълум бир нозик томонларига тўғри ёндашишни билиш зарурлигидадир.
Хоҳлаганини ейиш
Парҳезнинг элементар қоидаларига риоя қилмасангиз ҳеч қачон чиниқтирилган мускулларга эга бўла олмайсиз.
Ҳатто югуриш йўлакчаси сиз учун эрталабки зарурий ажралмас қисмга айланган бўлса ҳам кун давомида истеъмол қилган ёғли овқат ва ичкилик натижасида бутун уринишларингиз бекор кетади.
Мускуллар учун озиқ-овқатлар
Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ўзларнинг озиқ-овқатларини мускулларни чиниқтиришга ёрдам бериши тўғрисида нотўғри реклама қилади. Лекин, минг афсуски мукаммал мускуллар учун мунтазам равишда шуғулланишдан бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди.
Тез такрорлашлар
Жадаллик ҳеч қачон қорин мускулларини ишлатиш гарови бўлмаган. Мускуллар учун ҳар қандай машқларни узлуксиз равишда ва шошилмасдан бажариш зарур.
Танаффус қилиб туриш керак
Баъзи спортчилар машқларни икки-уч кунда бир марта қилиш керак деб ҳисоблайди. Яъни, танаффуссиз натижа бўлмайди дейишади. Бу нотўғри, мускулларни ҳар куни машқларни алмаштирган ҳолда ишлатсангиз мақсадингизга анча тез эришасиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда