11:23 / 05.03.2017
12 120

Жисмоний машқларни ҳафтасига неча мартадан бажариш керак?

Жисмоний машқларни ҳафтасига неча мартадан бажариш керак?

Мушаклар қайта тикланиши учун қанча вақт зарур бўлади? Вазн йиғиш учун ва озиш учун спорт машқларини ҳафтада неча мартадан бажарган мақбул?

Қанчалик тез-тез машқ қилиш мумкин?

Танадаги ёғларни кетказиш учун давомий аммо нисбатан енгил кардиомашғулотларни ҳафтасига 4—5 марта ўтказиш мумкин. Мускулларни ўстириш мақсадидаги куч машғулотлари эса қайта тикланиш учун кўпроқ вақт талаб қилганлиги сабабли, уларни ҳафтасига 3—4 мартадан бажарган маъқул.

Мускулларнинг қайта тикланиш вақти

Кичик ва ўрта мускул гуруҳлари (қўл, елка, пресс) регенерация учун тахминан 48—60 соат талаб қилади. Таянч машқларни бажариш ҳамда йирик мускул гуруҳларини ишлатишдан кейин эса мускуллар ва марказий асаб тизими тўлиқ қайта тикланиши учун камида 72 соат керак бўлади.

Фаол қайта тикланиш

Куч машғулотлари бажарилмайдиган кунларда енгил кардиомашқлар (эшкак эшиш тренажёри ёки эллипсоид) бажариш нафақат қайта тикланишни тезлаштиради, балки мускуллар рельефига ҳам ижобий таъсир қилади. Шунингдек, сауна ёки фитнес-клубнинг сув зонасига ташриф ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Ҳафтасига неча марта машқ қилиш керак?

Хулоса қиладиган бўлсак, вазн йиғиш учун тренажёр залида ҳафтасига 3—4 марта шуғулланган маъқул. Йирик мускуллар гуруҳининг ҳар бири 72 соатда бир мартадан кўпроқ ишлатилмайди — агар кўкрак қисмини душанба куни машқ қилдирган бўлсангиз, кейинги сафар уни пайшанба ёки жума куни машқ қилдиринг.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жисмоний машқларни ҳафтасига неча мартадан бажариш керак?