08:53 / 06.03.2017
17 049

Фотогалерея: Дунёнинг энг чиройли бинолари

Business Insider журнали ходимлари янги тенденциялар ўрнатиб, архитектура соҳасида ҳақиқий инқилобни амалга оширган дунёнинг энг чиройли бинолари рейтингини тузди. Бунинг учун экспертлар архитекторлар орасида сўров ўтказди. Дарё ана шундай мафтункор бинолар суратларини тақдим этди.

1. Парфенон
Парфенон Афина худоси шарафига Афинада барпо этилган Акрополнинг энг муҳим биносидир. Бино мамлакат бўйлаб энг яхши қурилиш материаллари келтирилган ҳолда 15 йилдан ортиқ вақт давомида қурилган. Парфенондаги ҳар бир кичик деталь ўзига хос шаклга эга.
Фотогалерея: Дунёнинг энг чиройли бинолари

2. Бразилия Миллий конгресси саройи
Мазкур саройда Бразилия Миллий конгрессининг мажлислари бўлиб ўтади. Бино машҳур архитектор Оскар Нимейернинг лойиҳаси асосида қурилган. Бу ҳақиқий футуристик фантазиядир.

3. Пекиндаги тақиқланган шаҳар
Бу дунёдаги энг катта сарой мажмуаси: унинг майдони 720 минг квадрат метрдир. Тақиқланган шаҳар XV асрда қурилган. Унинг барпо этилиш ўрнини аниқлаган астрономлар фикрича, бу жой ер шарининг марказидир.

4. Флорида политехника университети — Илм-фан, инновациялар ва технологиялар кампуси
Бу архитектура мўъжизаси 2014 йилда очилди. Бироқ бу қисқа давр ичида бино Флориданинг ҳақиқий маданий рамзига айланди. Илмий марказ испаниялик Сантьяго Калатрава томонидан қурилган бўлиб, қурилиш ишлари учун 60 миллион долларга яқин маблағ сарфланган.

5. Амстердамдаги Хубертус уйи
Хубертус уйи ярим аср аввал барпо этилган. У ёлғиз ота-оналар учун мўлжалланган ижтимоий турар-жойдир. Айнан шунинг учун мазкур олти қаватли бино ёрқин рангларга бўялган.

6. Нью-Йоркдаги Empire State Building осмонўпар биноси
Empire State Building архитектурада ҳақиқий бурилиш ясади: бино қурилган пайтда (1931 йил) оригиналлик ва баландлиги бўйича унга ўхшаш бино бўлмаган. Узоқ вақт давомида бу осмонўпар бино сайёранинг энг баланд биноси бўлиб келди.

7. Нитеройдаги Замонавий санъат музейи
Оскар Нимейернинг яна бир мўъжизаси бўлиб, у ҳам Бразилияда жойлашган. «Қачонлардир шаҳар устидан учиб ўтган учар ликопча бу жойларнинг чиройига мафтун бўлиб, шу ерда абадий қолишга қарор қилган», — дейди архитектор мазкур бино хусусида.

8. Япониянинг Осакадаги Ранглар ибодатхонаси
Мазкур черков 1989 йилда қурилган. Лойиҳа устида машҳур архитектор Тадао Андо иш олиб борган. Ибодатхона Худо билан мулоқот қилиш учун ортиқча ҳашам керак эмаслигининг исботидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фотогалерея: Дунёнинг энг чиройли бинолари