Ажойиб ҳодиса: Чилидаги чўл кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

1 дақиқа ўқиш408
Ажойиб ҳодиса: Чилидаги чўл кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Чилидаги Атакама чўлининг катта қисми кучли ёмғирлардан кейин ранг-баранг гулларга бурканди, деб Associated Press хабар берди. Дунёдаги энг қуруқ қутбсиз чўл ҳисобланган ҳудудда миллионлаб уруғ ва пиёзчалар униб, гуллаган.

Маълум қилинишича, жорий йил бошида Эл-Ниньо об-ҳаво ҳодисаси таъсирида Атакамада кучли ёғингарчилик кузатилган. Айрим уруғлар ва пиёзчалар ўнлаб йиллар давомида тупроқ остида фаол бўлмаган ҳолда сақланган.

Чили Миллий ўрмон хўжалиги корпорацияси маълумотларига кўра, ҳудудда 200 дан ортиқ ўсимлик тури гуллаган. Қизил ва сариқ наньюка, бинафша гуллар, оқ суспиро, тўқ сариқ терсьопело ҳамда гарра де леон каби ўсимликлар чўл манзарасини ўзгартирган.

Июль ва август ойларида айрим ҳудудларда 160–190 миллиметргача ёмғир ёққан. Бу 1950-йилларда бошланган кузатувлардан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлган.

Бу йил гуллаган чўл ҳудуди тахминан 17 минг квадрат километрни ташкил этган. CONAF бу 1997 йилдан бери энг кенг ва жадал гуллаш мавсуми бўлиши мумкинлигини билдирган.

Ноябрга қадар гуллаган чўлни кўриш учун ҳудудга қарийб 300 минг туристик ташриф амалга оширилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?