Боладаги истеъдодни қандай пайқаш ва ривожлантириш мумкин?

  • 21 март 2017, 01:02
  • 5 489
  • Ҳаёт тарзи
  • Боладаги истеъдодни қандай пайқаш ва ривожлантириш мумкин?

    Ҳамма болалар туғма истеъдодли бўлади. Асосийси, ўз вақтида қобилиятларини пайқаш ва энг бошланишидан уларни нобуд қилмаслик керак. Бу боланинг келажакда мукаммал ва бахтли одам бўлишини таъминлайди. Ота-оналарнинг вазифаси — болалардаги истеъдодни топиш ва унинг ривожланишига ёрдам бериш.

    Санъат

    Агар бола ёшлигидан расм чизиш ёки бўяш, тузиш, йиғиш, ойна олдида айланиш ва безаниш, ҳаммадан олдин санаш ва рангларни билишни бошласа бу унинг дунёни кўзлари билан идрок қилаётганини билдиради. У ҳолда бола расм чизиш билан шуғулланиши лозим, келажакда эса унинг ўзи қайси йўналишдан кетишни аниқлайди.

    Мусиқа

    Агар бола бирор куйни эшитганда ўйнаб кетса ёки қўшилиб куйласа, бу унда мусиқага қобилият борлигини билдиради. Мусиқавий йўналишлар ҳар доим ҳам мусиқа билан бевосита боғлиқ бўлавермайди. Болада фонематик эшитиш яхши ривожланган бўлиши ҳам мумкин. Ва у бу эшитиш орқали тилларни тез ўрганиш қобилиятига эга бўлиши ҳам мумкин. Шу йўналишдаги ҳар хил тўгараклар ва курсларга қатнашиб кўриши мумкин.

    Maтематика

    Мураккаб бошқотирмалар ва масалалар ечишни ва ҳамма нарсаларни ўз атрофига маълум бир тартибда жойлаштиришни яхши кўрадиган болалар камдан-кам учрайди. Агар болада бундай қобилият борлигини билсангиз, уни математик тўгаракка олиб бориш ва аниқ фанлар йўналишидаги махсус мактабларга жойлаштиришни ўйлаб кўринг.

    Манба: «Дарё»

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Боладаги истеъдодни қандай пайқаш ва ривожлантириш мумкин?